UZ

Сўнгги янгиликлар

18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  0 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  44 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14

Қарши футбол академиясида тадбир ўтказилди + ФОТО Янгиликлар

Қарши футбол академиясида тадбир ўтказилди + ФОТО

Теглар :  Қарши Академия
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда ноябрь-декбарь ойлари давомида ёнғинга қарши кураш ва унинг одини олишга оид чора-тадбирлари ўтказилади.

Бундан кўзланган мақсад, юртимиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин совуб кетиши ва қиш бошланиши олдидан ёнғинларни олдини олиш ҳамда ёнғин ва ис газидан хафсизликни таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга оширишдан иборат.

Хусусан, Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясида Қарши шаҳар ёнғин  хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда академия тарбияланувчилари ўртасида ёнғин хавфсизлиги ва ис газининг салбий оқибатлари хусусида назарий ва амалий машғулот бўлиб ўтди. 

Тадбирда Қарши шаҳар ёнғин хавфсизилиги бошқармаси бошлиғи подполковник Машраб Аҳмедов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, аҳоли яшаш жойларида, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида ёнғинларнинг олдин олиш бўйича, ис газининг пайдо бўлиши, унинг салбий оқибатларини олдини олиш, ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш ҳолатлари тўғрисида зарур профилактик чора-тадбирлар кўриш юзасидан фойдали маълумотларни айтиб ўтди. Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан таъсис этилган ёнғинга қарши чора-тадбирлар тўғрисда чоп этилган  китоблар ўқувчиларга тақдим этилди.

Тадбир сўнгида спортчи-ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Шавкат РЎЗИЕВ, Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика