Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади
10 июн 12:49
Янгиликлар
Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади
ҚФИ вакиллари ўйин давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари – президент Баҳодир Қурбонов ва биринчи вице-президент Равшан Эрматов билан учрашди.





КФИ раҳбари Қамчибек Ташиев қўшни давлат футбол ассоциацияси вакилларини Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклади.
"Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзларининг ажойиб ва маҳоратли ўйинлари билан Марказий Осиё минтақасининг барча давлатларига ўрнак бўлишди ва шу билан бирга орзулар ушалишини исботлади. Биз бўлажак Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термасини чин дилдан қўллаб-қувватлаймиз", – деди КФИ раҳбари.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари табрик учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ривожи, ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ёрдам доимий равишда мустаҳкамланиб боришини тилашди. Учрашувда томонлар қўшма ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар