Қадамбой Нурметов: “Андижонлик мухлислар жамоасининг 12-ўйинчисига айланди”
22 апр 2018 13:46
Янгиликлар


Қадамбой Нурметов: “Андижонлик мухлислар жамоасининг 12-ўйинчисига айланди”
Меҳмонларнинг ягона голига иқтидорли ҳужумчи Қадамбой Нурметов муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг 22 ёшли футболчи сайтимизга қисқача интервью берди.
- Авваламбор “Андижон”ни ғалаба билан табриклайман. Томошабоп ўйин бўлди. Рақиб жамоага кўпроқ омад кулиб боқди. Қолаверса ўз майдонида ўйнаш ҳар қандай жамоага устунлик беради. Чунки ишқибозлар мезбон жамоанинг 12-ўйинчисига айланади. “Хоразм” ҳам сафардан ижобий натижа билан қайтиш учун астойдил харакат қилди. Афсуски ўхшамади. Энди хатолар устида ишлаб, кейинги турларда очко жамғаришга харакат қиламиз.
- Кутганимиздек, “Андижон” учрашувнинг бошидаёқ ҳужумга зўр берди. Шунга қарамай биз ҳам яхши ўйнадик. Боя айтиб ўтганимдек, омад кўпроқ мезбонларга кулиб боқди.
- Спорт формам ҳақида нима десам бўлади? Ўтган йили оёғимни операция қилдирганимдан сўнг, маълум муддат шуғуллана олмадим. Аста-секин аввалги спорт формамни тиклаб боришга харакат қиляпман.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар