Қадамбой Нурметов: "Бунёдкор" билан ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"
26 авг 2020 17:37
Янгиликлар
Қадамбой Нурметов: "Бунёдкор" билан ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"
Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" ва "Суғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувда томонлар дуранг натижа қайд этишди.
Ушбу баҳсдан сўнг "Қизилқум" жамоаси футболчиси Қадамбой Нурметов фикрларини билдириб ўтди.
"Менимча дуранг натижа ўйинга мос бўлди. Чунки, икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Бизда ҳам, рақибда ҳам голли вазиятлар кўп бўлди. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Оралиқдаги танаффусда таркибимизни кучайтириб олдик, тажрибали футболчилар келди. Шу сабабли танаффус фойдали бўлди деб ўйлайман. Янги футболчилар билан чиқишиб кетишда муаммо йўқ, бир-биримизни майдонда яхши тушунмоқдамиз. Галдаги рақиб "Бунёдкор" жамоаси. Албатта, улар аввалги жамоаларга қараганда кучлироқ. Аммо, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Уч очко олиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз ",- дейди Қадамбой Нурметов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар