Пьянич ва Дест умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди

Alisher
13 фев 2021, 09:50
"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич ва ҳимоячи Сержиньо Дест умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди.

Босниялик футболчи бугун бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Америкалик футболчи эса ЧЛ 1/8 финал доирасидаги ПСЖ (16 февраль)га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда, аммо у ҳам Ла Лига доирасида ўйнаши мумкин.

Каталонияликларнинг лазаретида Сержи Роберто, Мартин Брэйтуэйт, Филиппе Коутиньо, Рональд Араухо, Жерар Пике ва Ансу Фати қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›