Пуйоль Тер Штегенни қўллаб-қувватлади

Tolibjon Qosimov
5 окт 2016
"Барселона" собиқ сардори Карлес Пуйоль Ла Лиганинг сўнгги турида "Сельта" билан муваффақиятсиз ўйин ўтказган дарвозабон Марк-Андре Тер Штегенни қўллаб-қувватлади.
"Тер Штегенни дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири деб биламан. У жамоага жуда кўп фойда келтирганини кўрдим ва уни тўлиқ қўллайман. Албатта, дарвозабонлар хатога йўл қўйишса - голга олиб келади. Лекин, шундан кейин аввалги ишонч билан ўйнашда давом этиш зарур.

Унда исталган вазиятдан чиқиб кета оладиган характер бор," - дейди Пуйоль.

Эслатиб ўтамиз, 7-тур баҳсида "Барселона" жамоаси меҳмонда "Сельта"га 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Marca