Пуйоль: "Виланованинг кетиши жамоа учун кучли зарба"
22 июл 2013 16:48
Янгиликлар
Пуйоль: "Виланованинг кетиши жамоа учун кучли зарба"
"Барселона" ҳимоячиси Карлес Пуйоль бош мураббий Тито Виланованинг касаллик туфайли клубдан кетишига тўғри келгани жамоа учун кучли зарба бўлди деб ҳисоблайди.
34 ёшли Карлес Пуйол шунингдек, Фабрегас мавзусига ҳам тўхталиб ўтиб, унинг клубда қолишига ишонишини таъкидади.
"Тито билан содир бўлган ҳодиса биз учун қаттиқ зарба бўлди. Биз бундай бўлишини асло кутмагандик. Клуб у учун чуқур қайғуда".
"Тито ўзининг қанчалик кучли эканини бу касалликка қарши курашиб намойиш этиб бўлган. Бу сафар ҳам у курашга тайёр. Жамоа ҳар доим унинг томонида ва доимо қўллаб-қувватлайди".
"У биздан майдонда бор кучимизни бериб ўйнашимизни сўради ва бу унинг учун энг яхши мадад бўлишини айтди".
"Фабрегас ҳақида гапирадиган бўлсам, у "Барса"ни тарк этади деб ўйламайман", — дейди Пуйол.

Фикрлар