ПСЖ ва "Интер"да "рокировка" бўлиши мумкин
24 апр 2019 21:33
Янгиликлар
ПСЖ ва "Интер"да "рокировка" бўлиши мумкин
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани ва "Интер" форварди Мауро Икарди келаётган ёзда жамоаларини алмашиши мумкин.
Агар ушбу келишув амалга ошса, 32 ёшли уругвайлик "Интер"га, 26 ёшли аргентиналик ПСЖга йўл олади. Аввалроқ, "Интер" Икарди учун 70 миллион евро талаб қилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Бундан ташқари, "Атлетико" айни вақтда Мауро учун курашга қўшилган. Қишда эса Каванига қизиқиб қолган эди.
Таққослаш учун, Икарди жорий мавсум А Сериянинг 24 ўйинида 10 та гол урган. Эдинсон Кавани ҳисобида Лига 1нинг 17 ўйинда 17 та гол мавжуд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар