ПСЖ Рамосга ўринбосар топди — клуб трансфер учун 60 миллион евро тайёрламоқда
09 мар 2023 20:03
Янгиликлар
ПСЖ Рамосга ўринбосар топди — клуб трансфер учун 60 миллион евро тайёрламоқда
ПСЖ марказий ҳимояда Серхио Рамоснинг ўрнини боса оладиган футболчи қидирмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Лига 1 гиганти "Ньюкасл" футболчиси Свен Ботманга кўз тиккан. Парижликлар 23 ёшли нидерландиялик футболчининг трансфери учун 60 миллион евро тайёрламоқда. Шу билан бирга, инглиз клубини футболчини сотишга кўндириш осон бўлмаслиги қайд этилган.
Свен Ботман ўтган ёзда "Лилл"дан "Ньюкасл"га ўтганди. Ўшандан бери ҳимоячи "зебраранглилар" сафида 30 та расмий ўйин ўтказди, бироқ самарали ҳаракатлар қайд этмади.
Эслатиб ўтамиз, “Ньюкасл” ҳозирда АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар