ПСЖ президенти Мбаппенинг нархини эълон қилди
22 май 2018 02:18
Янгиликлар
ПСЖ президенти Мбаппенинг нархини эълон қилди
Франциянинг ПСЖ клуби президенти Нассер Ал-Хелаифи жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппени ҳеч қандай суммага ҳам сотмаслигини айтди.
“Мбаппенинг трансфери қанча эканлиги ва буни сизга айтишимни хоҳлайсизми? Унда эшитинг, 1 миллиард еврога яна бир неча миллионни қўшасиз!
Ҳа, мен қачонлардир бир миллиард деб айтгандим. Лекин шу суммани менга беришса ҳам Мбаппе сотилмайди”, – деди Ал-Хелаифи.
Ўн тўққиз ёшли футболчига “Манчестер Сити” клуби харидор бўлаётганди. “ПСЖ” Киллианни “Монако”дан 180 миллион еврога сотиб олиш шарти ва мажбурияти билан ижарага олган эди. Футболчи ПСЖдаги дебют мавсумида барча турнирларда 21та гол киритишга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар