UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  0 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  3 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  12 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  7 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  15 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  21

ПСЖ мухлислари клуб қароргоҳи ёнида Мессини ҳақоратлаб, намойиш ўтказишмоқда Янгиликлар

ПСЖ мухлислари клуб қароргоҳи ёнида Мессини ҳақоратлаб, намойиш ўтказишмоқда

Улар клуб президентидан истеъфо ҳам талаб қилишмоқда.

ПСЖ клубининг бир неча юз нафар мухлиси клуб офиси ёнида норозилик намойишини ўтказишмоқда. Норозилик акциясини ўтказишдан мақсад клубни тизимли ва ақл билан бошқаришга ўтишдир.

Норози мухлислар клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфининг истеъфосини талаб қилишмоқда. Шу билан бирга, мухлислар Неймар, Месси ва Верраттиларни жамоадан кетишини исташмоқда. 

Collectif Ultras Paris, яъни клубнинг содиқ мухлислар жамоаси раҳбари қуйидаги сўзларни келтирган:

"Бу кемада капитан йўқ. Биз клуб президентидан муҳимроқ ишлар билан шуғулланишини ва истаган пайтимиз биз билан учрашишини хоҳлаймиз. 

Бу футболчилар бизни йил давомида шарманда қилиб келишмоқда", -дейди Collectif Ultras Paris етакчиси Ромен Мабиль.

Ушбу намойишга келган юзлаб мухлислар "Месси енгилтак аёлнинг боласи", - дея бақираётгани акс этган видео ҳам ҳозирда ижтимоий тармоқларда айланиб юрибди.

Эслатиб ўтамиз, Лео Мессининг Саудия Арабистонига қилган ташрифи ортидан клуб уни ўйин ва машғулотлардан четлаштирганди. Бугун эса Месси аллақачон клубдан кетишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика