ПСЖ Матюиди билан шартнома узайтириш борасида келиша олмаяпти
10 янв 2017 18:45
Янгиликлар
ПСЖ Матюиди билан шартнома узайтириш борасида келиша олмаяпти
ПСЖ ярим ҳимоячиси Блез Матюидининг пойтахт клубидаги келажаги сўроқ остида.
Футболчининг клуб билан шартномаси 2018 йилда якунига етади, янгиси эса ҳозирча имзолангани йўқ. ПСЖ раҳбарияти 29 ёшли ўйинчини сақлаб қолмоқчи, аммо томонлар ҳеч келиша олишмаяпти.
Сўнгги маротаба янги битим тузиш борасидаги музокаралар ноябрда ўтказилган эди, аммо ўшандан сўнг силжиш бўлмади. ПСЖ эгаси Носир Ал-Ҳелайфи Матюидига 2020 йилгача бўлган шартнома таклиф қилди, аммо ижобий жавоб олгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар