UZ

Сўнгги янгиликлар

ПСЖ футболчиси: “Месси жамоамизга келишини барчамиз хоҳлаймиз” Янгиликлар

ПСЖ футболчиси: “Месси жамоамизга келишини барчамиз хоҳлаймиз”

Парижликлар ярим ҳимоячиси Леандро Паредес “Барселона” сардори Лионель Месси ҳақида гапирди.

“Месси ПСЖда? Бу юз беради деган умиддаман, у жамоамизга келишини барчамиз хоҳлаймиз. Бироқ, қарор у томонидан қабул қилинади.

Олдин айтганимдек, Лео яхшироқ қарорни қабул қилади деб ўйлайман. Агарда бу ПСЖ бўлса, уни қучоқ очиб кутиб оламиз.

Бизда ажойиб таркиб, яхши футболчилар ва яхши инсонлар бор”, дейди Паредес.

Аввалроқ, Неймар Месси билан кейинги мавсум бирга ўйнашни хоҳлашини айтганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика