UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  12 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  34 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  44 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  10

ПСЖ энди Обамеянгни харид қилмоқчи Янгиликлар

ПСЖ энди Обамеянгни харид қилмоқчи

"Пари Сен-Жермен" клуби "Челси"нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Франция клуби келаси ёзда футболчини сотиб олишга уринади. Парижда ҳужумчини ротация ўйинчиси сифатида қарашмоқда.

ПСЖ Обамеянгни ёзда сотиб олиш учун музокараларни бошлаб юборди. Агар Париж клуби расман таклиф билан чиқадиган бўлса, "Челси" габонликнинг йўлини тутиб қолмоқчи эмас. Футболчи узоқ вақтдан буён ПСЖнинг мухлиси бўлиб келган ва жамоани айни пайтда бошқариб бораётган Кристоф Гальтье билан ўн йил аввал "Сент-Этьен"да бирга ишлагани боис бегона эмас.

Франция чемпионлари ёзнинг катта қисмини Киллиан Мбаппенинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган ҳужумчи билан шартнома имзолашга ҳаракат билан ўтказди. Бироқ бундай трансфер содир бўлгани йўқ. Обамеянг орқали эса бу ният амалга ошиши эҳтимоли катта.

33 ёшли Обамеянг жорий мавсум "Челси" сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Унинг клуб билан ҳамкорлиги 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика