

Франция клуби Дортмунд клубини 200 миллион евролик талкиф билан кўндириш мумкин деб ҳисобламоқда.
Қайд этиш керакки, норвегиялик юқори маош сўрайди, унинг агенти бўлмиш Мино Райоланинг ҳам тўлови катта бўлади, аммо ПСЖ клуб бу келишувни ташкил қилиши учун маблағ борлигига ишонади.
Эслатиб ўтамиз, келаси ёзда Холанднинг "Боруссия" билан шартномасига кўра, унинг товон пули 75 млн евро бўлади.
21 ёшли форвард жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.



