UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  7 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  30 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

ПСЖ 60 миллион еврога сотиб олган ярим ҳимоячи фаолиятини МЮда давом эттирмоқчи Янгиликлар

ПСЖ 60 миллион еврога сотиб олган ярим ҳимоячи фаолиятини МЮда давом эттирмоқчи

"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте келажаги борасида бир қарорга келди.

Уругвайлик футболчи парижликлар сафини тарк этишга қарор қилди. Бунга жамоа устози Луис Энрике режаларида Угартени кўрмаётгани сабаб бўлди, деб хабар беради журналист Санти Ауна. 

23 ёшли таянч ярим ҳимоячиси фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириш ниятида. Манчестерликлар Лига 1 клуби билан музокараларни давом эттиришмоқда. Маълумотларга қараганда, музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда – барчаси яқин вақтлар ичида ҳал бўлиши кутилмоқда. 

Қайд этиш лозим, Мануэль Угарте ПСЖ сафида ўтган йилнинг июль ойидан буён тўп тепмоқда. Ўшанда парижликлар футболчини 60 млн евро эвазига сотиб олганди. 

"Transfermarkt" портали хавбекнинг трансферини 45 млн еврога баҳоламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика