UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  2 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  5 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  5 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  9 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  28 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  7 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5

Провокацион байроқ Сербия ва Албания термалари ўртасидаги футбол учрашувини йўққа чиқарди Янгиликлар

Провокацион байроқ Сербия ва Албания термалари ўртасидаги футбол учрашувини йўққа чиқарди

Евро-2016 саралаши доирасидаги Сербия ва Албания терма жамоалари ўртасидаги учрашув майдон узра футболчиларнинг муштлашуви ва трибуналардаги тартибсизликларга сабаб бўлган провокацион байроқ пайдо бўлгани сабаб йўққа чиқди.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сербия пойтахти Белградда албаниялик томошабинларсиз ўтказилаётган учрашув майдон устида унча катта бўлмаган дронга ўрнатилган, ғояси бўйича этник албанлар истиқомат қиладиган барча ҳудудларни ўзида бирлаштиришни кўзда тутувчи «Буюк Албания» деб аталадиган ва мавжуд бўлмаган давлат байроғи пайдо бўлганидан сўнг тўхтаб қолган.

Ҳодиса биринчи тайм охирида содир бўлган. Сербия терма жамоаси футболчиларидан бири байроқни тутиб олишга муваффақ бўлганидан сўнг, унинг олдига Албания термаси футболчилари югуриб келган ва даҳанаки жанг бошланган.

Полиция ушбу ҳолатга «Партизан» стадиони майдонига ўнлаб сербиялик ишқибозлар югуриб тушганидан сўнггина аралашган, албаниялик футболчилар трибуна остидаги иншоотларга яширинишга мажбур бўлишган.

Учрашув тахминан ярим соатга тўхтаб қолганидан сўнг, англиялик бош ҳакам Мартин Аткинсон ўйинни 0:0 ҳисобида тўхтатишга қарор қилган.

«Мен нима бўлганини ҳали ҳам англаб ололмаяпман. Жамоамиз номидан шуни айтишим мумкинки, биз ўйинни давом эттиришни хоҳлагандик. Биз албаниялик футболчиларни улар трибуна ости иншоотларига етиб олгунларича ҳимоя қилиб бордик», – деди Сербия терма жамоаси сардори Бранислав Иванович журналистларга берган интервьюсида.

Албания терма жамоаси сардори Лорик Цананинг Албания телевидениесига маълум қилишича, у ўзининг жамоадошларига бутун майдон бўйлаб ва ҳатто туннелда ҳам, хусусан, стюардлар (қўриқчилар) томонидан ҳужум қилинаётганини кўрган. Унинг сўзларига кўра, Албания терма жамоаси ўша вақтда ўйинни давом эттира оладиган руҳий ва жисмоний ҳолатда эмасди.

Сербия давлат телевидениеси тарқатган ахборотга кўра, барча можарога сабаб байроқ ўрнатилган учувчисиз парвоз қилувчи қурилма Албания бош вазири Эди Раманинг укаси Олса Рама томонидан бошқарилган бўлиши мумкин ва у стадион VIP-ложасида қўлга олинган.

Албания ички ишлар вазири Саймир Таҳирининг маълум қилишича, у сербиялик ҳамкасблари ва Белграддаги албан вакиллари ёрдамида Олси Рама стадионнни тарк этиб, аэропортга йўл олганини аниқлаган.

Бош вазирнинг укаси стадиондаги тартибсизликларга сабаб бўлган провокацияни уюштиришда гумон қилиниб, ҳибсга олинганми-йўқми, қабилидаги саволга Таҳири шундай жавоб берган: «Билмайман. Буларнинг бари уйдирма».

Сербиянинг Blic нашри ўз сайтида берган хабарга кўра, Сербия ташқи ишлар вазири Ивица Дачич юз берган ҳодисани «сиёсий провокация» деб атаган.

Серблар ва албанлар ўртасидаги келишмовчиликнинг асосий сабаби – аҳолисининг аксарият қисми албанлар бўлган Сербиянинг собиқ ҳудуди – Косово атрофида 90-йиллар охирида рўй берган низолардир. Косово Ғарб мамлакатлари кўмаги билан 2008 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган, бироқ расмий Белград ҳали ҳам уни тан олмаган.

Маълумот учун, НАТО 1999 йили, Сербия ҳарбийларини албан аҳолисига нисбатан миллатлараро қирғин уюштиришда айблаб, 78 кун давомида Сербияни бомбардимон қилган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика