UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  1 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  3 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  13 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2

Промес 2019 йилда 400 кг кокаин партиясини йўқотгани учун гиёҳванд моддалар сотувчисига 250 000 евро тўлаган Янгиликлар

Промес 2019 йилда 400 кг кокаин партиясини йўқотгани учун гиёҳванд моддалар сотувчисига 250 000 евро тўлаган

Москванинг “Спартак” клуби футболчиси Квинси Промес наркобарондан ўғирланган кокаинни “тасодифан” сотиб олгани учун унга 250 минг евро тўлаган.

Промесга оид жиноий ишларнинг тафсилотлари Нидерландияда бўлиб ўтган суд жараёнида маълум бўлди. Маълум бўлишича, 2020 йилда Квинси кокаиннинг катта (400 кг) партиясига сармоя киритган. Аммо товарлар ўғирланган бўлиб чиқди - у суринамлик йирик наркобарон Пит Вортелга тегишли эди (у судланмоқда).

Суд жараёнида айтилишича, 32 ёшли собиқ футболчи Калвин Мейнард ва 23 ёшли Генсиел Феллерга нисбатан қилинган қотиллик товарлар ўғирланиши туфайли содир бўлган бўлиши мумкин. Афтидан, Промес наркобарон билан боғлиқ муаммога дуч келишни истамаган ва унга 250 минг евро тўлаган.

Бироқ Вортелнинг адвокати унинг мижози “Спартак” футболчиси билан таниш эмаслигини ва у унга ҳеч нарса тўламаганини айтмоқда. Полиция эса бошқача фикрда - тергов хулосаларига кўра, Промеснинг рақами наркобароннинг телефонидан топилган.

Футболчининг ўзи 3 март куни суд олдида ҳозир бўлиши лозим. Футболчи "Спартак" билан бирга Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғинига ҳам учмаган, сабаби БАА ва Нидерландия ўртасида экстрадиция шартномаси (жиноятчиликка қарши курашда давлатларнинг халқаро ҳамкорлиги шакли) мавжуд. Кокаин иши билан бир қаторда, Промес ўз ватанида суиқасд қилишда ҳам айбланмоқда — 2020 йилда у амакиваччасига пичоқ билан зарба берган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика