UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Про лигага равона бўлган "Андижон"дан кимлар кетди ёхуд клуб Янги йилга қарздорликсиз ўтди Янгиликлар

Про лигага равона бўлган "Андижон"дан кимлар кетди ёхуд клуб Янги йилга қарздорликсиз ўтди

Теглар :  Андижон
Энг ўйлантираётган вазиятлардан бири ҳам янги мавсумда жамоада қоладиганлар масаласидир...

Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов, Ислом Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Изатилло Абдулҳақов, Абдувоҳид Ғуломов билан узоқ йилларга мўлжалланган шартномалар тузилган ва жамоада қолишлари аниқ. Ўтган йили таркибда ҳаракат қилганларга тўхталсак, Сардор Хурсандовни бир йил илгари футбол жамоатчилиги танимасди. Ўйин амалиётига эга бўлиб, ҳимоядаги ҳаракатлари сайқаллаша бошлагач, даражаси ортди. Мавсум якунига етиши биланоқ манзилни ўзгартиришини билдирди, дўстона хайрлашилди. 

Азамат Исроилов билан музокара чоғида келиша олмадик. Бошқа вариантларни қидириб кўрсин. Клуб эгаси Журъатбек Қувватов айтганидек,ўзида хоҳиш бўлмаса,ҳеч кимни ялиниб ёки мажбурлаб олиб қолиш ниятида эмасмиз. 

Жамоага келиб қўшилганларидан буён вақтларини заҳира ўриндиғида ўтказган Хуршид Убайдуллаев, Асилбек Амонов, Миркомил Локаев билан шартномани узайтиришдан мантиқ йўқ эди. 

Иккинчи даврада дарвозани ишончли тарзда қўриқлаган Элдор Адҳамов масаласи ҳам шу кунларда ҳал бўлади. Клуб томонидан қилиниши мумкин бўлган шароитлар ҳавола этилди. Дарвозабон ўйлаб кўриш учун фурсат сўраган. Қишки йиғинлар бошлангунга қадар кутилади. 

Шунингдек, шартнома муддати тамом бўлган Усмонали Исмоналиев ва Бахтиёр Қосимов ҳам ҳозирча пауза ушлашган. Нуфузли клублардан таклиф тушса, йўлларига тўғаноқ бўлинмайди. Охирги сўз ўзларига ҳавола этилган. Ҳеч бирлари билан қарздорлик йўқ. Ҳисоб-китоб ишлари тўлалигича якунига етказилди. Янги йилга қарздорликсиз чиқилди. 

Эндиликда янги шартномалар тузилишида минимал муддат икки йил қилиб белгиланади.  Шулар ҳал бўлгач, керакли чизиқларга муносиб футболчилар жалб қилинади", - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика