UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  3 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  4 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   1 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  3 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  14

Про лигада ягона гол урилган ўйинни бошқарган ҳакамга чора кўрилди Янгиликлар

Про лигада ягона гол урилган ўйинни бошқарган ҳакамга чора кўрилди

Янги мавсумнинг илк туридаги дастлабки уч ўйинида дарвозаларга битта тўп киритилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг баҳсли вазиятлар юзасидан навбатдаги қарори эълон қилинди.


Унга кўра, жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган “Арал” – “Дўстлик” баҳси бош ҳаками Жалолиддин Ҳуснитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилган.

ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакам Жалолиддин Ҳуснитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024 йил 15 майга қадар, яъни:

— Ўзбекистон Кубогидан 3 та тур;

— Суперлига баҳсларидан 4 та тур;

— Про лига баҳсларидан 6 та тур;

— Аёллар Олий лигасидан 8 та тур;

— U21 лигасидан 4 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилган.

Аввалроқ Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази “Арал” – “Дўстлик” учрашувидаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарорини эълон қилганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
14 мар 19:45:37
dessi anvar
айб ҳакамлар қўмитасида чунки барча нарсани ёширади бизга керакмас алламбало эксперт, назорат, 2.3.3 банди, хулоса яна нимадир БИЗГА ҳакамни хатосини айт аниқ қаерда папмирсига ўтириб қўйди 36 милион халқ билсин, ойлигига тегинсаларинг, бошқа ҳакамлар ҳам айнийди, соққа тайм бошланади
+1   
14 мар 19:42:59
Jamshid Abdusamadov
Дустлик подарка эмас шунга тез карор чикариган.
+1   
14 мар 19:38:33
Озод Ачилов
Ҳакамларимизга баҳони фақат Россиялик экспертлар беради, уларга ҳам маълум миқдорда пул тўланса керак, Рус ҳакамларига ёки экспертларига ишонч кам барибир, Шу экспертларни дунё таниган хакамлар орасидан танласак бўларди. Эрматовни қўлидан келади бу иш. Ўзи ҳам Футбол тарихидаги 10та энг яхши хакамнинг бири бўлса керак!!!
   
14 мар 19:42:12
Jamshid Abdusamadov
О
   
14 мар 19:31:32
No war
Ия, бу хакамлар ойлигам олишадими?
   
14 мар 19:29:39
Озод Ачилов
Бундан нима наф, Ҳакам барибир қайтади, аммо ютқазган жамоа учун бундан наф йўқ. Кулгили бўлса ҳам айтаман, ундан кўра ўйинни қайта ўтказсин, ёки ҳакамни камида 1 мавсумга четлаштириш керак, 3та шундай хато қилса футболдан четлатиш керак. Қаттиқроқ туравериш керак, чунки бизни ҳакамларимиз бутунлай бошқа дунё, яъни қайта қайта ҳато қилаверади....нимагадир!!!
   
14 мар 19:28:45
Озод Ачилов
Бундан нима наф, Ҳакам барибир қайтади, аммо ютқазган жамоа учун бундан наф йўқ. Кулгили бўлса ҳам айтаман, ундан кўра ўйинни қайта ўтказсин, ёки ҳакамни камида 1 мавсумга четлаштириш керак, 3та шундай хато қилса футболдан четлатиш керак. Қаттиқроқ туравериш керак, чунки бизни ҳакамларимиз бутунлай бошқа дунё, яъни хато қайта қайта ҳато қилаверади....нимагадир!!!
   
14 мар 19:24:32
O Gaybullayevich
75% kam oylik bu muammo emas bu xakamga????
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика