UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  21 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 17-турда энг кўп мухлис Зоминда Янгиликлар

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 17-турда энг кўп мухлис Зоминда

Теглар :  ПРО-лигаЗомин
Хабарингиз бўлса керак, куни-кеча ПРО-Лиганинг 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда мухлислар бир қатлор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлди. Айни пайтда Россия давлатида нуфузи жиҳатдан дунёда биринчи ўринда турадиган жахон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтаётганлиги сабабли ишқибозларни ПРО-Лига ўйинлари у қадар кўп қизиқтираётгани йўқ.

Аслида ПРО-Лигада ўзи шундоқ ҳам мухлислар ташрифи пасайиб кетган. Айниқса “В” гуруҳидаги учрашувларга кўпинча 500та ҳам томошабин кирмаяпти. Ваҳоланки айрим жойларда ўйинга кириш текин қилиб белгиланган. Шунга қарамай ПРО-Лига ўйинлари мухлисларда у қадар катта қизиқиш уйғота олмаяпти. Профессионал футбол лигаси раҳбарияти балки ушбу жиҳатларни ҳам инобатга олиб, камчиликлар устида иш олиб борар.

“В” гуруҳининг 4та ўйинига жами 1801 нафар томошабин ташриф буюрган! Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 450та мухлис демакдир.

Энг кўп ишқибоз “Зомин” – “Ифтихор” баҳсида кузатилди. Зоминда кечган учрашувни 1275 нафар томошабин бевосита стадионни ўзида кузатиб борди.
Ғиждувонда эса аксинча вазият юз берди. Боиси “Ғиждувон” – “Лабса” ўйинига атига 58 (!) нафар томошабин ташриф буюрган.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?  

“ЁЗЁВОН” – “ЛОКОМОТИВ-БФК” 2:1

Ёзёвон. “Марказий” стадиони. 352 томошабин.
“ҒИЖДУВОН” – “ЛАБСА” 1:1
Ғиждувон. “Наврўз” стадиони. 58 томошабин.
“ЗОМИН” – “ИФТИХОР” 1:2
Зомин. “Марказий” стадион. 1275 томошабин.
“НУРАФШОН” – “ШЕРДОР” 6:1
Тошкент вил. “Дўстлик” стадиони. 116 томошабин.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика