UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  6 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

ПРО-лига клублари сентябрь ойида ўз футбол мактабларини ишга туширишлари керак Янгиликлар

ПРО-лига клублари сентябрь ойида ўз футбол мактабларини ишга туширишлари керак

Теглар :  ПФЛПРО-лига
Профессионал футбол лигаси Про-лига клубларини икки гуруҳга ажратганди. Бунда тенг шароитли бўлмаган клубларнинг ўзаро тўқнаш келмаслиги масаласи алоҳида ўрин тутади.

Гарчи Про-лиганининг “Б” гуруҳи клубларида ҳам назарий жиҳатдан Суперлигага йўл олиш имконияти бўлса-да, улардан бунинг учун талаб қилинадиган шартлар бор. Лига пешқадамининг натижаси қандай бўлмасин, агар унинг шароитлари Суперлига талабларига жавоб бермаса, бу гуруҳ клублари плей-офф ўйинларигаёқ қўйилмайди.

Мавсум-2019 учун тайёргарлик


Бунгача Про-лига “Б” гуруҳи клубларига талаблар босқичма-босқич қўйилиши борасида жамоалар раҳбарияти ПФЛ томонидан огоҳлантирилганди. Ташкилот Про-лига клублари ўзини ўнглаб, мавсумга киришиб олгунига қадар қўйиб берди. Энди эса 2019 йилги мавсум ҳаракати июнь ойидан бошланади.

Режага кўра, энди Про-лига клубларидан стадионни яхшилаш масаласи шунчаки талаб қилинмайди. Бир неча йиллар давомида ПФЛ январь ойида стадионларда текширув ўтказиб, мартга қадар уларни таъмирдан чиқаришни талаб қилиб келган. Аслини олганда бу мантиқсизлик.

Боиси, икки ой ичида стадионни талаб даражасига келтиришнинг имконияти йўқ. Қолаверса, клублар ўзида мавжуд бўлган маблағни бутун стадионга сочиб юборади ва ишни хўжа кўрсин учун қилади (косметик таъмир).

Энди эса клублар стадиондаги шароитларни босқичма-босқич яхшилашга ҳаракат қилади. Уларнинг барчаси ПФЛ талаблари асосида бўлиши назоратга олинади. Аввал кийим алмаштириш, ҳакамлар хоналаридан иш бошланади. Август ойида бу хоналар тахт ҳолга келиши керакки, унда Суперлига клублари ҳам оғринмай кийим алмаштира олсин. Сентябрдан бошлаб мактабларда янги ўқув йили бошланади. Шундан келиб чиқиб, Про-лига клублари ўз футбол мактабларини шу ойдан бошлаб ишга тушириши керак.

Аслида Про-лига клублари шундоқ ҳам футбол мактабига эга бўлиши шарт. Бироқ бу ишга бармоқ остидан қарайдиган клублар етарлича. Мактаблар шунчаки ташкил этилиб, кейин қаровсиз қолдирилмайди. ПФЛ буни доимо назорат қилиб боради.

Шу тариқа офисдан тортиб, дренажгача, дарвоза устунлари, тўри-ю, мухлислар сектори ва улар учун ажратилган ҳожатхоналарга қадар босқичма-босқич қурилиши керак. Буларнинг барини бирданига амалга ошириш учун жуда катта маблағ лозим ва уни бирданига топиш имконсиз. Бироқ Про-лигада ўйнаш истагида бўлган ва узоқ йиллик режаси бор жамоалар бу талабларни бажаришга мажбур. 1-2 йил Про-лигада ўйнаб, кейин йўқолиб кетадиган клублардан ПФЛ ҳам, футбол ҳам манфаатдор эмас.

Шу ўринда бир жиҳатни эслатиб ўтиш лозим, ПФЛ талабларини ўз вақтида бажармаган клублар нафақат бу мавсумдан четлаштирилади, балки 2019 йилги мавсумга ҳам қўйилмайди. Ўша клуб раҳбариятидан тортиб, жамоага қадар ПФЛ ишончидан чиқади. Талабларни босқичма-босқич бажаришга бел боғлаган клублар билан эса 2-3 йил давомида иш олиб борилади. Ажаб эмас, шу давр давомида қуйи лига стадионлари, базаларида ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланса.

ПФЛ мазкур иш юзасидан умумий йиғилиш ўтказмайди. Балки, ҳар бир клуб билан бирма-бир учрашув бўлиб ўтади. Бунда клуб раҳбариятидан тортиб, сармоядорларга қадар иштирок этиши шарт. Ҳар бир клубнинг иш режаси ҳамда шу клуб қилиши шарт бўлган ишлар ўзаро келишиб олинади. Футбол жамоатчилиги бу режадан бохабар қилинади. Яъни, ПФЛ билан бир қаторда, қолган клублар ҳам, журналистлар ҳам, мухлислар ҳам ўзгаришларни кузатиб бориши мумкин бўлади. Қилинган ишлар юзасидан клублар ПФЛга, ПФЛ эса жамоатчиликка маълумот тақдим этиб боради.

Клублар билан учрашувлар жадвали тез кунда маълум қилинади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика