UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  3 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2

Про-Лига. “Истиқлол” ўз майдонида “Шўртан”ни мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

Про-Лига. “Истиқлол” ўз майдонида “Шўртан”ни мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ)

Про-лиганинг 27-турида Фарғонанинг “Истиқлол” клуби ўз мухлислари қаршисида Ғузорнинг “Шўртан” клубини қабул қилди.

Учрашув ҳар икки жамоанинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ жамоалар томонидан яратилаётган хавфли вазиятлар охир-оқибат учрашувда тезкор гол урилишига олиб келди. Учрашувнинг 12-дақиқасида майдон эгаларининг ёш ҳужумчси Ҳамидулло Абдуҳамидов рақиб жарима майдони ташқарисида  ноқулай вазиятда турганига қарамасдан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди 1:0. Голдан руҳланган майдон эгалари ҳужумкорликни янада оширишди. Орадан уч дақиқа ўтиб “Истиқлол” жамоасининг 10-рақамли футболчиси Элёржон Акбаров чап қанотдан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

Шундан сўнг ҳар икки жамоа рақиб дарвозасини ишғол этиш учун астойдил ҳаракат қилган бўлсаларда, биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Биринчи бўлим майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги устунлиги билан якунига етди.

Иккинчи бўлим бошиданоқ “Шўртан” жамоаси футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун олдинга интилдилар. Шу куни кўплаб вазиятларда меҳмонлардан омад юз ўгирди. Аксинча майдон эгалари ҳимояда тартибли ўйин намойиш этиб, рақиб ҳужумларини бартараф этдилар. Учрашувнинг 75-дақиқасида “Шўртан” дарвозабони Мирзохид Маматхонов мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси Элёр Акбаровга нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун, ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.  Меҳмонлар учрашувнинг қолган қисмини 10 киши бўлиб давом эттиришга мажбур бўлдилар.

Иккинчи бўлим сўнги дақиқалари ҳам кескин курашларга бой тарзда ўтди, ҳар икки жамоа томонидан бир қатор хавфли вазиятлар содир этилган бўлсада, самара келтирмади. Учрашув “Истиқлол” жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.          



Про-Лига
27-тур
“Истиқлол” – “Шўртан”  2:0 (2:0)
Ҳакамлар
: Азиз Асимов, Сардор Нишонбоев, Хусниддин Баҳодиров.
Назоратчи: И.Раҳимов
Заҳирадаги ҳакам: Жавоҳир Ҳакимов
Комиссар: Зоҳирбек Акрамхонов

Голлар: Ҳамидулло Абдуҳамидов 12 (1:0), Элёр Акбаров  15 (2:0).

"Истиқлол": 12. Нодир Ашурматов, 4. Жасур Эрмаматов, 18. Обид Жўрабоев, 13. Тимур Султонов, 15, Бобур Аминжонов,  22. Сардор Теляков, 14. Рустам Абдухамидов (5. Абдухолиқ Қурбонов 90+3),77. Умид Қодиров (8. Сардор Сотволдиев 80), 10.Элёр Акбаров (17.Анвар Ҳожимирзаев 79), 11. Хамидулло Абдухамидов (19.Абдулазиз Ёқубов 86), 30. Элдор Эргашев
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 2. Азиз Мадалиев, 9.Раҳимберди Маматкаримов, 20. Жавоҳир Расулов.

“Шўртан”: 79. Мирзоҳид Маматхонов , 2.Нурали Падаров (16. Акмал Раҳимов 77), 6.Холмурод Холмуродов,7. Олимжон Каримов , 10.Маъруф Муродов, 15.Мўминжон Мелиев (20.Шахзодбек Хурсанов 72), 21.Ислом Бойсариев (51. Фарҳод Ўткуров 72), 29.Сардорбек Хурсандов, 35. Алвеш Муродуллаев (14.Жонибек Мирзақулов 46), 36.Фарҳод Намозов, 38. Аббосхон Ғуломов (3. Мухаммадали Алиқулов 80)
Захира: 9.Кенжа Тўраев,  34. Ислом Шодмонов.

Огоҳлантиришлар: Олимжон Каримов 17, Холмурод Холмуродов 43, Нурали Падаров 74, Элёр Акбаров 75, Ҳамидулло Абдуҳамидов 78, Сардор Сотволдиев 90.

Четлатиш: Мирзохид Маматхонов 75

   
Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика