UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  76 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Про лига. "Истиқлол" ўз майдонида "Оқ-тепа"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Про лига. "Истиқлол" ўз майдонида "Оқ-тепа"га мағлуб бўлди

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" учрашуви бўлиб ўтди.
 

Учрашувнинг 20-дақиқасида Идрис Бикмайкин жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, тўпни "Истиқлол" посбони Нодир Ашурматов қийинчилик билан қайтариб қолди. 

29-дақиқада Умар Адҳамзоданинг жаримадан йўллаган зарбасини Равшанбек Ягудин қайтарди. 

53-дақиқада меҳмонлар вакили Идрис Бикмайкин бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, "Истиқлол"дарвозасини ишғол қилди - 0:1.

61- дақиқада Мўйдинжон Мамазулумов яқин масофадан зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

79-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Диёр Жалолиддинов "Оқ-тепа"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.

Учрашувда "Оқ-тепа" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.



Про лига. 7-тур
20 сентябрь, якшанба
16:15 - ИСТИҚЛОЛ – ОҚ-ТЕПА - 1:2
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Элнур Дониёров, Сухроб Сатторов
Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов
Комиссар: Маъмур Султонов 

Голлар: Идрис Бикмайкин 53, - 0:1. Мўйдинжон Мамазулумов 61, - 1:1. Диёр Жалолиддинов 79, - 1:2.

"Истиқлол": 12. Нодир Ашурматов, 4. Жасурбек Эрмаматов, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 7. Умиджон Қодиров, 8.Сардор Сотволдиев, 10. Файзуллобек Жуманқўзиев, 14. Рустам Абдуҳамидов, 15. Улуғбек Худайбердиев, 22. Умар Адҳамзода, 23.Достонбек Ўринбоев, 29 Санжар Баратов.
Захира: 46.Хуршид Ходжаев, 2. Аҳрорбек Ўктамов, 3. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Аббосбек Махсталиев, 13. Дониёржон Тўлашев, 17. Темур Маматмуродов, 20. Раҳматулло Ўктамов, 21. Элёр Мамасолиев, 26. Мўйдинжон Мамазулумов.

"Оқ-тепа": 13.Равшан Ягудин, 4.Сергей Прохоров, 7.Опекс Самуэль, 8.Сардор Жаҳонов, 10.Исломжон Исмоилов, 15.Жаъфар Исмоилов, 17.Идрис Бикмайкин, 19.Жамшид Юсупов, 20.Самандар Очилов, 25.Акбар Алишеров, 33.Тлгат Нигматуллин.
Захира: 16.Жамолиддин Ҳикматов, 2.Фарруҳ Содиқов, 6.Суннатилла Мамадалиев, 14.Диёр Жалолиддинов, 23.Владислав Фомин, 77.Зафар Тўраев.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика