UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  2 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  7 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  0 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  4 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  16 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  10 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  19 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5

Про-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Ифтихор”нинг қўли баланд келди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

Про-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Ифтихор”нинг қўли баланд келди (тўлиқ шарҳ)

Про-лиганинг 22-турида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигидаги Олтиариқнинг “Ифтихор” клуби ўз мухлислари қаршисида Ёзёвоннинг “Ёзёвон-Лочинлари” клубини қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг фаол ҳаракатлари остида бошланди. Биринчи бўлим бошиданоқ “Ифтихор” футболчилари ўйиндаги ташаббусни қўлга олишга уриндилар. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар кетма-кет ҳужум ташкил этган бўлсаларда, самарасиз якунланди. Шу куни бир оз танаффусдан сўнг яна “Ифтихор” сафига келиб қўшилган тажрибали футболчи Акмал Холматов ўзининг майдондаги фаол ҳаракатлари билан яққол ажралиб турди. Мезбонларнинг ҳужумларига “Ёзёвон-Лочинлари” футболчилари қарши ҳужумлар билан жавоб қайтардилар. Биринчи бўлим давомида гоҳ ўнг қанотга, гоҳ чап қанотга ўтиб ҳаракат қилган меҳмонларнинг 17-рақамли футболчиси Мақсадбек Ибрагимов томонидан ташкил этилган ҳужумлар хавфли кўриниш ҳосил қилди. Шундай ҳужумларнинг бирида “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси тўпурари Абдулазиз Жўрабоев қанотдан ошириб берилган тўпга бир оз етмай қолди. Биринчи бўлим 17-дақиқасида мезбонлар футболчиси Акмал Холматов меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган жарима тўпини ажойиб тарзда ижро этиб, ҳисобни очди. Киритилган голдан руҳланган мезбонлар ҳужумкорликни янада оширган бўлсаларда, уларнинг ҳеч бири наф келтирмади. Шундан сўнг меҳмонлар худди шу каби нуқтада жарима тўпи тепиш имконига эга бўлдилар. “Ёзёвон-Лочинлари” футболчиси Ҳошимбек Шокировнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ҳисобдаги устунлиги билан якунига етди.



Иккинчи бўлим ҳар икки жамоанинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Мезбонлар ҳужум уюштираётган вазиятда учрашув ҳаками “Ёзёвон-Лочинлари” футболчиси ўз жарима майдони ичида ўйин қоидасини бузди деб топди ва 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. “Ифтихор”нинг 10-рақамли футболчиси Дилмухаммад Худойбердиев белиганган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси вакиллари ҳужумкорликни оширишди. Меҳмонларнинг кетма-кет ташкил этган ҳужумлари ниҳоят самара келтирди, жамоа тўпурарларидан бири Мақсадбек Ибрагимов ҳисобни қисқартирди. Таблода 2:1 ҳисоби акс этди. Голдан руҳланган меҳмон жамоа футболчилари кетма-кет ҳужум ташкил этдилар. Меҳмонларнинг ҳужумларига қариш ҳужум билан жавоб қайтарган “Ифтихор” футболчилари яна бир бор 11 метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар.Бу сафарги пенальтини Нодирбек Юлдашев аниқ амалга оширди ва ҳисоб 3:1 кўринишига келди.  Учрашув якунида ҳужумкорликни янада оширган меҳмонлар яна “Ифтихор” дарвозасига тўп киритишни уддасидан чиқдилар. Меҳмонларнинг ёш футболчиси Мирзохид Эгамбердиев мезбонлар дарвозасга гол уриб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳар икки жамоа аъзолари рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун астойдил  ҳаракат қилган бўласларда, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Фарғона вилояти “дерби”си “Ифтихор” жамосининг ғалабаси билан якунланди.       

       
Про-Лига. “В” гуруҳи.
22-тур
“Ифтихор” – “Ёзёвон-Лочинлари”  3:2 (1:0)
Ҳакамлар
: Шавкат Насибуллаев, Ислом Носиров, Максим Нехочин, Шохрух Аъзамов.
Назоратчи: Шухрат Бозоров.
Комиссар: Ойбек Юнусов
Голлар:  Акмал Холматов 17 (1:0), Дилмуҳаммад Худойбердиев, 47 (пенальти, 2:0),  Мақсадбек Ибрагимов, 61(2:1), Нодирбек Юлдашев, 74  ( пенальти, 3:1), Мирзохид Эгамбердиев,  87 ( 3:2).  
"Ифтихор": 16.Хуршид Муҳаммадов, 5.Шоҳруҳ Холматов, 6.Асадбек Мамуров, 8.Акмал Холматов, 10.Дилмуҳаммад Худойбердиев (7.Оятилло Муҳитдинов 90), 14.Муҳиддин Юсупов, 20.Аброр Тилаволдиев (19.Шуҳрат Ўринбоев 41) 21.Нодирбек Юлдашев, 23.Шоҳруҳ Юлдашев (17.Нурилло Мирзажонов 63), 77.Саиджон Абдужабборов, 9.Асадбек Комилов (90.Ғиёсжон Турсунов 89)
Заҳира: 30.Жавоҳир Қурбоналиев, 18.Аббосжон Носиров.
 
"Ёзёвон-Лочинлари": 1.Жасурбек Абдуллаев, 2.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 7.Зоҳиджон Исмоилов, 8.Алишер Файзуллаев (14.Шаҳбоз Абдурахимов 51) 10.Шаҳбоз Абдураҳмонов, 11.Ҳошимбек Шокиров, 13.Зокиржон Нурматов (6.Бунёд Абдуманнонов 46) 17.Мақсадбек Ибрагимов, 18.Мамуржон Қосимов, 19.Каримберди Мамадалиев (3.Аслиддин Асомиддинов 76) 77.Абдулазиз Жўрабоев (4.Мирзоҳид Эгамбердиев 60)
Захира: 44.Аброр Каримов, 15.Адҳамжон Аҳмаджонов, 30.Шукурулло Абдуғаниев
Огоҳлантиришлар: Нодир Юлдашев 19, Мирзохид Мирзамахмудов 49, Мақсадбек Ибрагимов 56, Шохрух Холматов 67, Саид Абдужабборов 90+2.

Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика