UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  37 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  274 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  9 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  4 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

ПРО-Лига. Бугун имкониятлар кимда қандай? Янгиликлар

ПРО-Лига. Бугун имкониятлар кимда қандай?

ПРО-Лигада юзага келган интрига бугунги кунда барчани ўз қараши бўйича ҳисоб-китоб қилишга ундамоқда.

Кимдир чемпион “Андижон” бўлади деса, яна айримлар “Машъал”ни  -ўринга кўтарилиб олишини таҳмин қилмоқда. Буёғига математика бошланди.

Хабарингиз бўлса керак, бугун ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида 34-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда мухлисларни бир-биридан қизиқ учрашувлар кутиб турибди десак асло муболаға бўлмайди. Боиси юзага келган интрига ишқибозларни ҳам катта ҳаяжонда ушлаб турибди.

Жумладан бугун чемпионат пешқадами “Андижон”ни сафарда “Хоразм”га қарши жуда муҳим ва шу билан бирга қийин баҳс кутиб турибди. Шубҳасиз меҳмонлар Урганчга фақат ва фақат ғалаба илинжида боришгани аниқ. Лекин Александр Ежов бошқарувидаги “Хоразм” ҳам ўз уйида ҳар қандай жамоага осонликча таслим бўлмаслигини илгари кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Агарда мезбонлар бор кучини ишга солса, “бургутлар”га осон бўлмайди. Ушбу жамоаларнинг жорий мавсумда ҳозиргача ўтказган учта ўйинида ҳам “Андижон”нинг қўли баланд келганини эътироф этмоқ лозим. Кўрамиз, бу сафарги баҳсни ҳам Илдар Сакаев жамоаси ўз фойдасига ҳал эта олармикин. Маълумот учун ушбу баҳсни Суперлига ҳаками тошкентлик Ҳасан Рўзиев бошқариб боради.

“Хоразм” – “Андижон
Имкониятлар:
40х60



Турнир жадвалида 2-ўринни банд этиб турган “Машъал”га ҳам ушбу турда осон бўлмайди. Негаки, “газчилар”нинг қаршисида 3-4-давра ўйинларини юқори савияда ўтказиб келаётган “Динамо” жамоаси гавдаланмоқда. Очиғини айтганда, самарқандликлар ҳам ҳамон совринли ўринлар учун курашдан четга чиққани йўқлигини сўнгги турларда ҳам исботламоқда. Ушбу тўқнашувни ҳеч иккиланмасдан турнинг марказий ўйини десак хато бўлмайди. Чемпионликдан умидини узмаган “Машъал” қандай бўлмасин ўз майдонида “Динамо”ни мағлуб этишга уринади. Лекин Даврон Файзиев жамоаси ҳам осонликча таслим бўлмайди ва ғалаба учун бор кучини ишга солиши аниқ. Чунки самарқандликлар ҳам камида 3-ўринга кўтарилишга ва бу орқали плей-оффга чиқишга уринади. Турнинг марказий учрашувини навоийлик ҳакам Зокир Қодиров бошқариб боради.

“Машъал” – “Динамо”
Имкониятлар: 
55х45



Ўтган турда Андижонда аламли мағлубиятга учраб, 1-ўриндан умидини узган “Сурхон” жамоаси энди бор эътиборини 2 ёки 3-ўринни эгаллашга қаратади. Қайсидир маънода термизликлар ушбу турда нафақат “Орол”ни мағлуб этишни балки “Динамо”ни “Машъал” устидан ғолиб чиқишига ҳам умид қилади. Агарда воқеалар ривожи “Сурхон” жамоаси ўйлаганидек, “Машъал” ушбу турда мағлуб бўлиб, термизликлар “Орол”ни мағлуб этса, у холда 2-ўрин учун кураш чемпионатнинг сўнггига қадар давом этиши мумкин. Неъматулла Қутибоев бошқарувидаги “Орол” ўз майдонида ҳар қандай жамоага жиддий қаршилик кўрсатиб, осонликча очко улашмайди. Умид қиламизки, бугун ҳам мухлислар жангавор баҳсга гувоҳ бўлади.

“Орол” – “Сурхон”
Имкониятлар
: 40х60.



Ҳозирдан кўпчилик “Истиқлол” – “Норин” учрашувида мезбонларни фаворит дея ҳисобламоқда. Аммо унутмаслик керакки, ҳаққулободликлар ҳам кутилмаганда сенсация қайд этиб, кўпчиликни уялтириб қўйиш эхтимоли бор. Жорий мавсум ҳисобидан ушбу жамоаларнинг ҳозиргача ўтказган 3та ўйинида фарғоналикларнинг қўли баланд келган. Кўрамиз, “Норин” бўлажак баҳсда қора анъанасига чек қўя олармикин.

“Истиқлол” – “Норин”
Имкониятлар
: 70х30.


34-тур.
8 ноябрь (пайшанба)

«Орол» - «Сурхон»
«Хоразм» - «Андижон»
«Истиқлол» - «Норин»
«Машъал» - «Динамо»
«Шўртан» дам олади


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика