UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  4 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

ПРО Лига. 3-турдан сўнг жамоаларда кўрсаткичлар қандай? Янгиликлар

ПРО Лига. 3-турдан сўнг жамоаларда кўрсаткичлар қандай?

ПРО лигада дастлабки 3та тур ўйинлари ортда қолган ва 1 августдан 4-тур баҳслари давом эттирилади.

"Нефтчи":

Фарғоналиклар 3-турдан сўнг 2 ғалаба, бир дуранг қайд этгани холда жами 7 очко билан ПРО-Лига мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибдилар. Тўплар нисбати 5:1, рақиб дарвозаси 5 бор ишғол қилинган, 1 та тўп ўтказиб юборилган. Ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаш бўйича "Нефтчи" посбони Шерзод Абдураимовнинг кўрсаткичлари аъло даражада.

Жамоада бугунга қадар Жамшид Қобулов (1 та, "Динамо" дарвозасига), Мансур Саидов (1 та, "Хоразм" дарвозасига), Достон Тошматов (1 та, "Хоразм" дарвозасига), Отабек Зокиров (2 та, "Хоразм" ва "Оқ-тепа" дарвозасига) рақиблар дарвозасига тўп киритган.



"Турон":

Яйпаннинг "Турон" жамоаси 3-турдан сўнг 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этиб, жами 6 очко билан ПРО-Лигада 2-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 6:3. "Турон" таркибида Жавоҳир Соҳибов, (1 та, “Хоразм" дарвозасига), Абдулазизхон Абдурашидов ( 1 та, "Хоразм" дарвозасига), Шохрух Холматов (1 та, "Хоразм" дарвозасига) Достонбек Мелиқўзиев (1 та, "Оқ-тепа" дарвозасига), Исмоилжон Охунжонов (1 та, ("Шўртан" дарвозасига), Асилбек Қаюмов ( 1 та, "Шўртан" дарвозасига) гол уришга муваффақ бўлганлар.




"Истиқлол":


Фарғонанинг яна бир клуби, "Истиқлол" жамоаси ПРО-Лига 3-туридан сўнг 2 ғалаба, бир мағлубият қайд этгани холда мусобақа жадвалида 6 очко билан учинчи поғонада жойлашган. Тўплар нисбати 5:3, жамоа таркибида Рустам Абдуҳамидов (1 та, "Зомин" дарвозасига), Файзулло Жуманқўзиев (1 та, "Зомин" дарвозасига) гол киритишнинг уддасидан чиқишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг расмий қайдномаларига кўра Сергей Лебедов бошчилигидаги "Истиқлол"нинг қолган 3 та голи рақибларнинг эҳтиётсизлиги туфайли автогол сифатида қайд этилган.


"Шўртан":


Ўтган мавсумда "Машъал"ни Суперлигага олиб чиққан Асрор Алиқулов бу йили эса "Шўртан" билан худди шу вазифани амалга оширишга уриниб кўради. Ғузорликлар жорий мавсумда 2 ғалаба, 1 мағлубият қайд этиб, ПРО-Лигада тўртинчи ўринни эгаллаб туришибди. Тўплар нисбати 6:5, жамоа таркибида Шокир Йўлдошев (2 та, "Истиқлол" дарвозасига, 1 та "Зомин" дарвозасига), Бекзод Сувонов (1 та, "Турон" дарвозасига), Фахриддин Алимов (1 та "Турон" дарвозасига), Худоёрхон Сагдуллаев (“Турон" дарвозасига) рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлдилар.


"Оқ-тепа":


Александр Ежов бош мураббийлигидаги Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби ПРО-Лига 3-туридан сўнг 1 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият қайд этгани холда 4 очко билан мусобақа жадвалида бешинчи поғонани эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 5:2, жамоа таркибида Акбар Алишеров (1 та, "Зомин" дарвозасига), Ибрахим Томива ( 1 та, "Зомин" дарвозасига), Суннатилло Мамадалиев (1 та, "Зомин" дарвозасига, Владислав Фомин ( 2 та, "Зомин" ва "Нефтчи" дарвозасига) гол киритишнинг уддасидан чиққанлар.


"Зомин":


Жаҳонгир Жиямуродов бошчилигидаги "Зомин" жамоаси 3-турдан сўнг 1 ғалаба, 2 мағлубият қайд этгани холда 3 очко билан мусобақа жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 3:8, жамоа таркибида Элдор Каримов (3 та, "Шўртан" дарвозасига) тўп киритишга муваффақ бўлди.



"Динамо":

Яқиндагина Сергей Лушчан бошқарувига ўтган Самарқанднинг "Динамо" клуби айни дамда ПРО-Лигада 2 та тур учрашувларини ўтказди. Ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб бўлган самарқандликлар мусобақа жадвалида очко жамғармагани холда еттинчи ўринда. Тўплар нисбати 1:3, жамоа таркибида Аваз Агалиев (1 та, "Истиқлол" дарвозасига) тўп киритишнинг уддасидан чиққан.


"Хоразм":

Жорий мавсумдан Ғайрат Шихов бош мураббийлик қилаётган Урганчнинг "Хоразм" жамоаси ПРО-Лигада 2 учрашувда 2 мағлубият қайд этган. Айни дамда очко жамғармаган "Хоразм" мусобақа жадвалида саккизинчи поғонада қайд этилган. Жамоа вакиллари ҳозирча рақиблари дарвозасига гол кирита олишмади.

*Изоҳ: Коронавирус пандемияси туфайли, ПРО-Лига 3-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Динамо" учрашуви бошқа муддатга қолдирилган.


Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика