UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  2 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5

Биринчи давранинг энг марказий учрашувида ким ғалаба қозонади? "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига превью Янгиликлар

Биринчи давранинг энг марказий учрашувида ким ғалаба қозонади? "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига превью

Бугун Суперлиганинг 11-тур ўйинлари давом эттирилади. Тошкентда "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўртасида даҳшатли ўйин кутиб турибди.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатда 66 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 41та баҳсда зафар қучган "Пахтакор", 12 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 109 гол урилиб, 51 тўп ўтказиб юборилган. 9 баҳсда "шерлар" йирик ҳисобда устун келишган. Айни пайтгача Тошкентда бўлиб ўтган 33 баҳснинг 27тасида "Пахтакор" зафар қучган. 5та ўйин дуранг билан тугаган ва бор йўғи битта учрашувда меҳмонлар ғалаба қозонишган. "Навбаҳор"нинг Тошкентдаги ягона ғалабаси 1995 йилда қайд этилган ва ўша учрашувда "лочинлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Тошкентда мезбонлар 70та гол уришган, рақиб эса 20та тўп билан жавоб қайтара олган. "Навбаҳор" жамоаси эса 66 учрашувда 13 маротаба ғалаба қозонган, 12 бор дуранг ва 41 маротаба мағлубиятга учраган

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучган.



Сўнги тўқнашув

Икки азалий рақибларнинг сўнги тўқнашуви ўтган йили августда рўй берган эди. Наманганда бўлиб ўтган учрашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган эди. Қизиқарли кечган учрашувда Драган Черан ва Муҳаммадқодир Ҳамралиевларнинг голлари "шерлар"га ғалабани тақдим этганди. "Навбаҳор"нинг голига Тома Табатадзе муаллифлик қилган.



Сўнги ўйинлар


12.08.2023 

Суперлига

"Навбаҳор" 1:2 "Пахтакор"

Голлар: Черан 30, Ҳамралиев 44, Табатадзе 69


17.03.2023

Суперлига

"Пахтакор" 2:1 "Навбаҳор"

Голлар: Сайфиев 2, Черан 68, Абдуҳолиқов 22


02.09.2022

Ўзбекистон кубоги (1/4 финал)

"Навбаҳор" 2:1 "Пахтакор"

Голлар: Азмиддинов 15, Искандеров 17,51(П)


28.08.2022

Суперлига

"Навбаҳор" 1:1 "Пахтакор"

Голлар: Искандеров 47, Алижонов 52


01.04.2022

Суперлига

"Пахтакор" 1:0 "Навбаҳор"

Гол: Черан 83


Мураббийлар дуэлида устунлик кимда?

Икки жамоа бош мураббийлари ўз фаолияти бор йўғи тўрт маротаба тўқнаш келишган. Максим Шацких ҳамда Самвел Бабаян Суперлигада ўзаро 3 марта тўқнаш келган. 1 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, икки учрашувда Шацких ғалаба қозонган. Бабаяннинг ўзаро учрашувлардаги ягона ғалабаси эса кубок беллашувига тўғри келади.



Жамоаларнинг ҳолати ва қайд этилаётган натижалар

Бугунги учрашувдаги номинал меҳмон ва чемпионликка асосий даъвогар "Навбаҳор" мавсумни стабил ўтказа олмаяпти. Самвел Бабаян шогирдлари шу кунга қадар миллий чемпионатимизда 9та учрашувда иштирок этиб, 4та ғалаба ва 5та дуранг қайд этишган. "Лочинлар" анча яхши таркиб йиғишганига қарамай, наманганликлар кўп учрашувларда очко йўқотишмоқда. "Олимпик", "Металлург", "Сурхон" ва "Бунёдкор" жамоаларига қарши кечган баҳсда "лочинлар" қимматли очколарни йўқотишди. Мусобақада жадвалида "Навбаҳор" 17 очко тўплаб 3 ўринни эгаллаб турибди.


Бош мураббий Максим Шацкихнинг сўзларига кўра муаммолар гирдобида қолаётган "Пахтакор" жорий мавсумда яхши ўтказа олмаяпти. Таркиб ўзгариши ва клубдаги рўй бераётган ўзгаришларга қарамай, амалдаги чемпион ўзига ўхшамаяпти. Шацких жамоаси жорий мавсум Суперлигада 9та ўйинда иштирок этди ва 4та ғалаба, 3та дуранг ва 2 маротаба мағлуб бўлди. Жамоа 15 очко билан 6 ўринда бормоқда.


Улар ўз жамоаларига қарши

"Пахтакор" ўз режаларини ва мақсадларини ўзгартирганидан хабарингиз бор. "Шерлар" етакчи футболчиларини бошқа жамоаларга қўйиб юборишди. "Пахтакор" жамоасининг ҳақиқий етакчилари ҳисобланган икки нафар футболчи Фаррух Сайфиев ва Одил Ҳамробековлар қишки трансферлар ойнасида айнан "Навбаҳор"га қўшилишди. Бугун улар собиқ жамоасига қарши майдонга чиқишади. "Пахтакор"нинг "гегемон" даврининг ҳақиқий рамзига айланган икки футболчи бугун "шерлар" дарвозасига йўл топишга ҳаракат қилишади.



"Пахтакор" ўтган мавсумдаги "фокус"ни яна такрорлайдими?

"Пахтакор" жамоаси ўтган мавсумни жуда ёмон бошлаган эди. Суперлиганинг биринчи баҳсида ёш "Олимпик"га ўз майдонида 3:2 ҳисобида мағлуб бўлган Шацких шогирдлари, иккинчи турда ҳам мағлубиятни қабул қилиб олишган эди, фақатгина энди сафарда "Нефтчи"га қарши кечган учрашувда, ҳисоб 2:1. Мавсумни кетма-кет мағлубият билан бошлаган "шерлар" анча танқид қилинганди, лекин учинчи тур баҳсида "Пахтакор" барча танқидчиларга муносиб жавоб қайтариб, "Навбаҳор"ни ўз майдонида мағлуб этган эди. Сўнги дақиқаларда Санжар Қувватов пенальтини қайтариб жамоасининг ғалабасини сақлаб қолган эди. Ўша учрашувдан сўнг "Пахтакор" чемпионат доирасидаги баҳсларда мағлуб бўлмади ва бор йўғи бир маротаба дуранг қайд этди. Иккинчи даврани ҳам "Пахтакор" жуда ёмон бошлади, дастлабки учрашувда "Олимпик" таслим этилишига қарамай, 15 карра Ўзбекистон чемпионлари сенсацион тарзда кубок баҳсларини тарк этишди ва ўз ўйида "Нефтчи"га мағлуб бўлишди. Намангандаги ўтказиладиган иккинчи давра тўқнашувидан олдин эса, кўпчилик мезбонлар ғалабасини тахмин қилишганди. Лекин "Пахтакор" ирода намойиш этиб, сафарда ҳам "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди. Шундай қилиб, ўтган мавсум амалдаги чемпион икки учрашувда ҳам азалий рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Навбаҳор"га қарши учрашувларда қўлга киритилган 6 очко "Пахтакор"га чемпионлик пойгасида катта ёрдам берди.


"Пахтакор"нинг мағлубиятсиз сериясига якун ясаладими?

Суперлига доирасида "Пахтакор" "Навбаҳор"га қарши 12 ўйиндан бери мағлубиятсиз серия қайд этяпти. "Лочинлар"нинг ўзаро беллашувларда охирги ғалабаси 2018 йилга тўғри келади. Ўшанда Игор Голбаннинг ягона голи Наманган клубига 3 очко тақдим қилган эди. Самвел Бабаян жамоаси бугун ушбу анъанага чек қўйадими?


Ҳакамлар

Ўзбекистон Футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) томонидан Суперлига 11-тур баҳсларида фаолият юритадиган расмийлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, мазкур турдан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни Абдурашид Худойберганов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, “лочинлар”нинг “шерлар”га қарши кечадиган ўйини 16 июнь куни Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида соат 20:00 да старт олади.


Эксперт фикри

11-тур эксперти, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Равшан Ҳайдаров "Нефтчи" - "Андижон" учрашувида жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади:

- Турнинг марказий ўйини. Мазкур омил икки жамоани йиғинчоқлик билан ўйнашга чақиради. "Пахтакор" охирги баҳсларда секин-аста ўзига келмоқда. Ёшлар барқарорликка чиқиб олди. "Навбаҳор"да эса ўзи-ўзидан тажриба. Умуман олганда қизиқ баҳс бўлади. Чемпионлик учун курашаётган жамоалар қарама-қаршилигида натижа асосий планда туради. Имкониятлар: 50/50

Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика