UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 1:3 (матнли трансляция)  128 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  9 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  6 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  1 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  8 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Превью: "Тоттенхэм" - "Ювентус" Янгиликлар

Превью: "Тоттенхэм" - "Ювентус"

Бугун ЕЧЛ доирасида "Тоттенхэм" ва "Ювентус" чорак финалга чиқиш учун кураш олиб боради.

Тоттенхэм – Ювентус
Чоршанба, 00:45. Лондон, Уэмбли

Биринчи ўйин

Ювентус – Тоттенхэм 2:2
Голлар: Игуаин 2, 9 (пенальти) – Кейн 35, Эриксен 71.

Тахминий таркиб:
Тоттенхэм: Льорис – Триппьер, Санчес, Вертонген, Дэвис – Дайер, Дембеле – Эриксен, Алли, Сон – Кейн.
Ювентус: Буффон – Лихтштайнер, Бенатья, Кьеллини, Сандро – Хедира, Пьянич, Матюиди – Коста, Дибала, Манжукич.

Тўпурарлар: Кейн 7 – Игуаин 4.

Ўйинга тушмайди: Альдервейрельд, Орье – Куадрадо, Де Шильо, Бернардески.

Сўроқ остида: …- Игуаин.

Биринчи баҳс 2:2 ҳисобида якунланган, бу эса бироз бўлса-да "Тоттенхэм" фойдасига хизмат қилиши шубҳасиз. Ўйиннинг ҳисобини тахминан айтиб ҳам бўлмайди. "Ювентус" сўнгги вақтларда шуни исботладики, жамоа ғалабага лойиқ бўлмаган ўйинларда ҳам ютишга қодир. Пауло Дибаланинг сўнгги дақиқаларда киритган голи "Лацио"ни мағлуб этди, шу орқали жамоа ЕЧЛ ўйинига яхши кайфиятда етиб борди. Бу кайфият "Наполи"нинг "Рома"га мағлуб бўлганида икки бараварга яхшироқ бўлди. Шу орқали туринликлар А Серия турнир жадвалида етакчиликка қайтиб олиши мумкин.

"Ювентус" сўнгги бора ноябрь ойининг охирларида "Сампдория"га мағлуб бўлганди. Шундан кейин "бьянконери"лар 20 расмий ўйиннинг 17тасида ғалаба қозонди. 

"Шпорлар" ҳам бу йили ютқазмади, АПЛ жамоалари орасида энг кўп очкони йиға олди. МЮ, "Ливерпуль", "Ювентус", "Арсенал" ҳам 2018 йилда "Тоттенхэм"ни устидан ғалабага эриша олмади.

Ўтган ҳафтада "шпорлар" Сон Хен Миннинг дубли эвазига "Хаддерсфилд"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. Энди улар бу натижани "Ювентус" билан учрашувда ҳам қайтаришмоқчи.

Қизиқарли фактлар

- "Тоттенхэм" - "Барселона" ва "Ливерпуль" каби ЕЧЛда мағлуб бўлмаган 3 жамоадан бири;

- "Тоттенхэм" ЕЧЛ доирасида "Уэмбли"да ўтган сўнгги 4 баҳснинг барчасида ғалабага эришган, бу эса клуб уй учрашувлари ғалабаларининг энг узун сериясидир. Улар ҳар бир учрашувда 3тадан гол киритган.

- "Ювентус" ЕЧЛдоирасидасўнгги 7 сафаручрашувинингфақатгинабиттасидамағлуббўлган (4 ғалаба, 2 дуранг). Шубаҳсларнинг 3тасидадарвозасиданголўтказибюбормаган.

- Харри Кейн бу мавсум ЕЧЛ доирасида "Тоттенхэм"нинг 53 фоиз голида иштирок этган (7 гол, 3 ассистент).

- Жанлуижжи Буффон ЕЧЛ доирасида яна бир марта қуруқ ўйин ўтказса, бу унинг учун 50-си бўлади. Фақатгина икки дарвозабон ундан олдинда бормоқда - Икер Касильяс 57 ўйин, Эдвин ван дер Сар 50 ўйин.

Мураббийлар шундай дейди:

Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"): "Илк босқичданоқ Турин жамоаси яхши ўйнай бошлади. Албатта, футболда омадсиз ҳеч қаерга бориб бўлмайди. Ўшанда мезбонлар пенальтидан гол ура олмагани бизнинг футболчиларга яхши иштиёқ берди. Майдонда жанг қилиш ва бундан роҳат олишга тайёрмиз. Айни дамда бизда кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият бор"

Массимилиано Аллегри ("Ювентус"): "Олдимизда катта ўйин бор ва бундай баҳсларни ҳар доим интизорлик билан кутасан. Бундай баҳсларда жамоа қандай савияда эканлигини вазиятдан фойдаланишда кўрсатади. Шанба куни "Лацио"га қарши оғир учрашув ўтказдик. Яхшики, ўшанда Дибала гол урганди"

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика