UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  3 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   15 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  19 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  18

Превью. “Сўғдиёна” - “Қўқон-1912” Янгиликлар

Превью. “Сўғдиёна” - “Қўқон-1912”

Суперлига 26 -тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” ни қабул қилади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА

Биринчи давра 8-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” ни қабул қилди ва ушбу учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўйиннинг 5- дақиқасида Мурод Холмухаммедов пеналтидан ҳисобни очган бўлса, 57- дақиқада Дониёр Хасановнинг узатмасидан сўнг Сардорбек Азимов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган (1:1).

Суперлига 19-турида "Сўғдиёна" Қўқонда “Қўқон-1912” га қарши баҳс олиб борган эди. Баҳснинг 54- дақиқасида Қўвондиқ Рузиев ҳисобни очган бўлса, 76-дақиқада жарима зарбасидан Санжар Рашидов ҳисобни тенглаштирган эди. 83-дақиқада эса Мурод Холмухаммедов пенальтидан унумли фойдаланиб,ҳисобни оширган эди (2:1).


ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна”  ва “Қўқон-1912”  олий лигада 22 бор, Суперлигада эса 2 марта тўқнаш келган. “Сўғдиёна” ҳисобида 11 та , “Қўқон-1912” ҳисобида 8 та ғалаба мавжуд. 5 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар  томонда 39:30 . “Сўғдиёна” 38 очко,  “Қўқон-1912”  29 очко тўплаган.



“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

25.04.2018 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
19.11.2017 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
29.10.2016 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
26.06.2015 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
14.09.2002 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
10.05.2000 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912» 3:2
25.09.1999 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
14.08.1998 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 5:2
06.09.1995 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 4:0
03.11.1994 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 3:0
29.09.1993 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
26.08.1992  «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 12 та ўйиндан 9 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда қўқонликларга 3 очкони бой бермаган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

Ёшлар лигаси баҳси 18 октябрь куни соат 15:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 19 октябрь  куни  соат 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика