UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  2 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  172 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

Превью. "Сўғдиёна" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз мухлислари қаршисида "Қизилқум"ни қабул қилади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Навоий)
2 август 2015 йил. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Б. Юлчараев (Гулистон)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 23 марта куч синашишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 23 баҳснинг 13тасида ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 6та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Қизилқум” фойдасига 29:17. Ўзаро ўинларда “Қизилқум”  43 очкони қўлга киритган бўлса, “Сўғдиёна” бўлса 22 очколик бўлган.

“Қизилқум”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Сўғдиёна”нинг  “Қизилқум”устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 2:0 ни ташкил этади.

Биринчи даврада Навоийда “Қизилқум” йирик ғалабага эришган эди. Бахриддин Ваҳобов хет-трик қайд этган бўлса, Вячеслав Шевченко битта гол урган. Жиззахликлар сафида ягона жавоб тўпига Музаффар Музаффаров муаллифлик қилган – 4:1.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
07.11.2014 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:0
17.08.2013 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:1
19.03.2011 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
19.08.2009 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:1
10.05.2008 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” уйида бўлиб ўтган баҳсларда “Қизилқум”ни 6 бор мағлуб этган. Тўртта учрашувда “Қизилқум” ғалаба қозонган, битта ўйинда дуранг қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонларидаги охирги икки ўйинда ушбу рақиб устидан зафар қучишган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика