UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  2 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  10 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  74 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2

Превью. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Олмалиқ" клубини қабул қилади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
30 октябрь 2015. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 11 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 5та ўйинда ғалабага эришган. 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 2та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 26та гол уриб ўз дарвозаларидан 19 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 19, “Сўғдиёна” эса 10 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

13-турда Олмалиқда ўтган баҳсда мезбонлар муваффақиятга эришишган. Дастлаб меҳмонлар вакили Санжар Рашидов ҳисобни очганди. Бунга Ғулом Ўрунов (иккита) ва Ислом Иномовнинг голлари билан жавоб берилган – 3:1.

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган барча учрашувлар:
09.08.2014 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 0:0
04.08.2013 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 2:2
15.10.2011 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 5:2
23.03.2009 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 3:2
20.09.2008 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган. Икки бор ғалаба қозонган ва 3 марта дуранг ўйнаган. “Сўғдиёна” уйида ўтган охирги икки баҳсда дуранг қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика