UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  0 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1

Превью. "Шўртан" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Динамо"

Ғузорнинг "Шўртан" клуби 4-турни ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказади.
«Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд)  
11 апрель 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, Р.Фозилов, М.Мажидов, Ш.Қаюмов
Назоратчи: И.Нехочин

“Шўртан” ва “Динамо” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Динамо”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. “Динамо” 8та ўйинда ғалаба қозонган, “Шўртан” ҳисобида эса 7та учрашувда зафар қучди, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига 24:22 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “арслонлар” 27 очко тўплашган, “оқ бўрилар” эса 24та очкони қўлга киритишган.

“Динамо”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Шўртан”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:2 бўлиб турибди.

Ўтган йил “Шўртан” олий лигада ўйнамаган. Шу боис бу жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс 2013 йил бўлиб ўтган. Ўша йилнинг 12-турида Самарқандда кечган ўйинда майдон эгалари зафар қучишганди. Сирожиддин Сайфиевнинг иккита голига ғузорликлар Дилявер Абибуллаевнинг голи билан жавоб беришганди – 2:1. Ғузорда эса меҳмонлар вакили Сирожиддин Сайфиев ҳисобни очган, бунга иккинчи бўлимда Азиз Ғуломхўжаев жавоб берганди – 1:1.


Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
10.08.2013 «Шўртан» - «Динамо» 1:1
21.09.2012 «Шўртан» - «Динамо» 1:0
22.04.2011 «Шўртан» - «Динамо» 2:0
10.04.2010 «Шўртан» - «Динамо» 2:0
17.10.2009 «Шўртан» - «Динамо» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузорда бўлиб ўтган ўйинларда “Динамо” фақат бир марта (2005 йил) ғолиб чиққан ва икки марта (2008 ва 2013 йиллар) дуранг қайд этган. Қолган олтита ўйинда “Шўртан” зафар қучган. Сўнгги тўртта ўйинда “Динамо” сафарда фақат битта гол урган.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика