UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Превью. "Рома" - "Шахтёр" Янгиликлар

Превью. "Рома" - "Шахтёр"

Теглар :  РомаШахтёр
Бугун Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувлари доирасида "Рома" ўз майдонида "Шахтёр"ни меҳмон қилади.

"Рома" - "Шахтёр"
Рим. "Олимпико" стадиони, 00:45.
Ҳакамлар: Альберто Ундиано Маленка, Роберто Алонсо, Хуан Юсте.
Тўртинчи ҳакам: Рауль Кабанеро.
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Хуан Мартинес Мунуэра, Хосе Санчес (барчаси Испаниядан).
ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР
"Рома": Алиссон - Флоренци, Манолас, Фацио, Коларов - Наингголан, Де Росси, Строотман - Ундер, Жеко, Перотти.
"Шахтёр": Пьятов - Исмоилий, Бутко, Ракицкий, Ордец - Степаненко, Фред - Бернард, Тайсон, Марлос  - Феррейра.

ЙЎҚОТИШЛАР

"Рома" Италия чемпионатининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди. Римликлар икки етакчи жамоадан анчагина очкога ортда қолмоқда. Жамоа айни дамда 56 очко тўплаган.

Дисквалификация: Йўқ.

Жароҳатланганлар: Рик Карсдорп, Лука Пеллегрини.

Сўроқ остида: Грегуар Дефрель

Айни дамда "Шахтёр" Украина чемпионатида етакчилик қилмоқда. Жамоа 23 ўйиндан кейин 54 очко тўплаган. Иккинчи ўриндаки Киевнинг "Динамо"сида 48 очко бор.

Дисквалификация: Дарио Срна

Жароҳатланганлар: Сергей Кривцов, Максим Малышев

Сўроқ остида: Грегуар Дефрель.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Томонлар ҳозирги кунгача 5 учрашув ўтказишган. Шуларнинг биттасида "Рома", қолган 4 баҳсда "Шахтёр" ғалабага эришган. Голлар киритиш борасида устунлик украиналиклар томонида - 7:9.

Жамоаларнинг Украинада кечган баҳсида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

“Шахтёр”– “Рома” - 2:1

Голлар: Феррейра, 52, Фред, 71 — Ундер, 41


ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР:

- "Рома" сўнгги 10 йилдан буён ЕЧЛнинг 1/4 финал босқичига чиқишни уддаламаган. Шу вақт оралиғида уч бора босқичдаги учрашувларда омадсизликка учраган.

- "Шахтёр" 1/8 финал доирасида ўтказилган сўнгги 2 жуфт баҳсларда "Бавария" ва "Боруссия"га (Дортмунд) ютқазиб қўйган. Жамоанинг бу босқичдаги сўнгги энг яхши натижаси 2011 йили кузатилган. Ўшанда "Шахтёр" айнан "Рома"ни икки ўйин ҳисобига кўра 6:2 ҳисобида ғалабага эришган.

- "Рома" еврокубок плей-оффлари илк учрашувларида 2 марта 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Биринчи ҳолатда жамоа жавоб учрашувида мақсадига етган (3:1, УЕФА Кубоги-1995/96 3-босқичи), иккинчи ҳолатда эса яна шу ҳисоб билан мағлуб бўлган (1:2, УЕФА Кубоги-1998/99 1/4 финали).

- "Рома" еврокубоклар плей-оффлари илк ўйинларида 20 марта ютқазиб қўйган. Шулардан фақатгина 6тасида кейинги босқичга йўлланман олган.

- "Шахтёр" 1/8 финал доирасидаги сўнгги 2 учрашувда умумий 0:10 ҳисобида мағлуб бўлган (0:7 — Бавария, 0:3 — Боруссия).

- "Шахтёр" плей-оффларнинг 19тасини ғалаба билан бошлаган ва шуларнинг 16тасида ўз юришини давом эттирган.

- "Шахтёр" барча турнирларда сўнгги 4 учрашувда "Рома"ни мағлуб этган.

- "Кончилар" "Рома"га қарши ўтган сўнгги 3 учрашувда иккитадан кўпроқ гол урган.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика