Превью. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна"
16 июн 2016 09:00
Янгиликлар
Превью. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна"
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
16 июнь 2016. Қўқон. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.
Бу икки клуб ўзаро 18 бор куч синашишган. Натижалар “Сўғдиёна”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Жиззах клуби 9та ўйинда ғолиблик нашидасини сурган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Қўқон-1912” бу рақибни олти бор мағлуб этган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Сўғдиёна” томонида – 30:21. Ўзаро ўйнларда “Сўғдиёна” 30 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” эса ҳозиргача 21 очко ишлаб олган.
“Сўғдиёна”нинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси эса – 4:2.
Ўтган йил биринчи даврада “Сўғдиёна” ўз уйида иродали ғалабага эришган. Учрашувдаги ҳисобни Нодир Қўзибоев очганди. Сухроб Қобилов пенальтидан ҳисобни тенглаштирганди. Қизиғи иккинчи даврани Қобилов “Қўқон-1912” сафида бошлади. Акмал Абдураҳмоновнинг урган голи Жиззах клубига 3 очко келтирганди – 2:1. Водийда ҳам “Сўғдиёна” 3 очкога эга бўлган. Музаффар Музаффаров, Санжар Риҳсибоев, Жасур Ҳакимовнинг голларида мезбонлар сафида Отабек Ҳайдаров жавоб берганди – 1:3.
Қўқонда ўтган сўнгги беш учрашув:
05.11.2015 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 1:3
11.05.2002 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 1:0
12.09.2000 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 3:1
30.04.1999 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 2:1
21.06.1998 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 4:2
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” сафарда “Қўқон-1912”ни фақат бир марта мағлуб эта олган. Водий клуби ўз уйида 6 марта ғалабага эришган. Иккита учрашувда дуранг қайд этилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар