UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Превью. "Қизилқум" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Насаф"

Олий лиганинг 11-турида "Қизилқум" ва "Насаф" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«ҚИЗИЛҚУМ» – «НАСАФ»
6 июнь. Навоий. "Ёшлик" спорт мажмуаси. 19:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Ильясов, М.Саидқосимов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

“Қизилқум” ҳамда “Насаф” ҳамда клублари олий лигада шу кунгача 28 бор куч синашишган. “Аждарлар” 17та ўйинда ғалаба қозонишган. 6та учрашувда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 5 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 52:31. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 56 очкога эга бўлишган, “Қизилқум” эса 23 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:1.

Ўтган мавсум ҳар иккала баҳсда ҳам “аждарлар” ғалаба қозонишган. Қаршида “Қизилқум” рақибга етарлича қаршилик кўрсата олмаган. Артур Геворкян (3та), Зоҳид Абдуллаев, Илҳом Шомуродов, Азамат Алланиязов, Эркин Бойдуллаевнинг голларига “Қизилқум” фақат Андрей Власичевнинг пенальтидан урган голи билан жавоб беришган – 7:1. Навоийдаги баҳсда битта гол урилган. Иккинчи бўлимда Мақсуд Каримов мезбонларни хафа қилган – 0:1.  

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
10.08.2013 «Қизилқум» - «Насаф» 0:1
21.09.2012 «Қизилқум» - «Насаф» 1:1
10.03.2011 «Қизилқум» - «Насаф» 0:1
16.10.2010 «Қизилқум» - «Насаф» 1:2
12.09.2009 «Қизилқум» - «Насаф» 2:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Қизилқум” уйида кечган баҳсларда мезбонлар 5 марта ғалаба қозонишган. Учта ўйинда дуранг қайд этилган. “Аждарлар” эса сафардан 6 бор уч очко билан қайтишган. “Қизилқум” ўз майдонида ўтган охирги бешта ўйинда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика