UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   0 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  2 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  14 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  32 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  7 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1

Превью. «Қизилқум» – «Машъал» Янгиликлар

Превью. «Қизилқум» – «Машъал»

Теглар :  ҚизилқумМашъал
Муборакнинг "Машъал" клуби чемпионатининг илк учрашувини сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак)
5 март 2016. Навоий. "Ёшлар” спорт мажмуаси". 17:00
Ҳакамлар:  Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи:  А. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 26 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак клубининг устунлигини кўрсатмоқда. Ушбу ўйинлардан 8тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 12 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 6 учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган.

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 35та гол киритган “Қизилқум” эса 31 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” 36, “Қизилқум” 30 очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ни ташкил қилади. Зарафшонликнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди.

Ўтган йил дастлабки даврада Муборакда ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишса ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0. Навоийда эса бешта гол урилганди. Мезбонлардан Бахриддин Ваҳобов ва Файзулло Қамбаров тўп киритишган, “Машъал”дан эса Ихтиёр Тошпўлатов, Жамшид Ҳасанов ва Микита Букаткин ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишганди – 2:3.  

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
16.10.2015 «Қизилқум» - «Машъал» 2:3
12.04.2014 «Қизилқум» - «Машъал» 0:0
17.08.2012 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1
01.10.2011 «Қизилқум» - «Машъал» 0:1
14.08.2010 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 13та учрашувнинг 9таси дуранг билан тугаган. Битта ўйинда “Қизилқум” ғалаба қозонган, яна уч учрашувда “Машъал” сафардан уч очко билан қайтган. Навоий клуби бу жамоа билан ўз уйидаги охирги 9та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика