UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Превью. "Қизилқум" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Динамо"

"Қизилқум" клуби Навоийдаги янги стадионда Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади.
«ҚИЗИЛҚУМ» – «ДИНАМО»
3 май. Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 18:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Э.Турсунов
Назоратчи: Ғ.Каримов

Бу икки клуб олий лигада 28 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 11 тасида зарафшонликлар ғолиб бўлишган. 8 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Қизилқум”ни 9 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” 39та гол урган ва 35та ўтказиб юборган. “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 41 очко ишлаб олган. Самарқандликларнинг кўрсаткичи эса 35 очко. “Қизилқум”нинг олий лигада “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:1 ни ташкил қилади. “Динамо”нинг эса зарафшонликлар устидан қозонган энг йирик ғалабси – 6:1 га тенг.

Ўтган мавсум биринчи давранинг 13-турида Зарафшонда бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган. Меҳмонлар ҳужумчиси Тўлқин Мирзаев биринчи бўлимда ҳисоб очган, ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Наврўз Алимов мувозанатни тиклаган эди. 14-турда Самарқандда бўлиб ўтган ўйинда эса Тўлқин Мирзаевнинг ягона голи мезбонларга уч очко тақдим этган – 1:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
04.07.2013  «Қизилқум» – «Динамо»  1:1
28.04.2012  «Қизилқум» – «Динамо»  1:1
28.05.2011  «Қизилқум» – «Динамо»  2:1
18.09.2010  «Қизилқум» – «Динамо»  3:1
14.08.2009  «Қизилқум» – «Динамо»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Динамо” клуби 2008 йилги мавсумда олий лигада “Қизилқум” уйидан ғалаба билан қайтган. Ушбу ғалаба Самарқанд жамоаси учун сафарда қўлга киритилган ягона ғалаба бўлиб турибди. Қолган ўйинлардаги натижалар – 9та мағлубият 4та дуранг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика