UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  0 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  3 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  14 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  2 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  8 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  8 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  28 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  78

Превью. "Қизилқум" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Андижон"

"Қизилқум" клуби Навоийдаги биринчи учрашувини олий лигага қайтган "Андижон" билан ўтказади.
«ҚИЗИЛҚУМ» – «АНДИЖОН»
23 март. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Б.Намозов, О.Абдувосилов, Н.Рўзимов, Н.Қосимов.
Назоратчи: Р.Серазитдинов.

“Қизилқум” ва “Андижон” олий лигада жами 24 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Зарафшонликлар 12 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 10 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 44:36. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 38 очкони, “Андижон” эса 32 очкони  қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум “Андижон” олий лигада ўйнамаган. Бу жамоаларнинг охирги тўқнашувлари 2012 йилда бўлиб ўтган. Ўша мавсумдаги ҳар иккала ўйинда ҳам водий клуби ғолиб чиққан. Зарафшондаги учрашувда ҳозир “Қизилқум”да ўйнаётган Владимир Шишелов “Андижон” сафида гол урган. Ғулом Ўрунов ҳисобни тенглаштирган, сўнгра Бекзод Ғозиев тўп киритиб “бургутлар”га уч очко келтирган – 2:1. “Соғлим Авлод”даги баҳсда мухлислар голлар шоусига гувоҳи бўлишган. Лочин, Солиев, Мўйдин Мамазулумов (иккита), Отабек Валижонов “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилган. Камига Тимур Кагиров ҳам ўз дарвозасини нишонга олган. Бунга жавобан “Андижон” вакили Баҳром Абдураҳимов ўз дарвозабонини ранжитган. Якуний ҳисоб 5:1 “бургутлар” фойдасига.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
15.06.2012  «Қизилқум» – «Андижон»  1:2
13.08.2011  «Қизилқум» – «Андижон»  2:0
15.05.2010  «Қизилқум» – «Андижон»  2:1
26.09.2009  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0
08.11.2008  «Қизилқум» – «Андижон»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: «Андижон» клуби ўз тарихида «Қизилқум» майдонида бўлиб ўтган 12та ўйиннинг биттасида ғолиб бўлган (2012) ва бир бор дуранг (2008) ўйнаган. Қолган 10 учрашувда Навоий клуби ўз уйида муваффақиятга эришган. 

Тахмин: Биринчи турда Тошкентда "Бунёдкор" билан деярли тенгма-тенг ўйнаган Юрий Лукин шогирдлари ўз мухлислари қаршисидаги илк ўйинни ютишга интилишади. "Андижон" 2012 йилги натижасини такрорлай олмаса керак.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика