UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Превью. "Пахтакор" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Машъал"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бу турда Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
19 июнь 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 28 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 19та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 4та учрашувда “Машъал” ғолиб бўлган. Беш учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 54:18. Ўзаро ўинларда “шерлар” 62 очкони, “Машъал” эса 17 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Машъал” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахт клубининг энг йирик ғалабасидир. “Машъал”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2014 йил тўртинчи турда Муборакдаги ўйинда мухлислар фақат битта гол кўришган. Жамшид Искандеров иккинчи бўлим бошида “Машъал”ни ранжитганди – 0:1. Тошкентда эса Баҳодир Пардаев, Камолиддин Тожиев ва Ойбек Қиличев “шерлар”нинг йирик ғалабасини таъминлаганди – 3:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
23.08.2014 «Пахтакор» - «Машъал» 3:0
14.09.2012 «Пахтакор» - «Машъал» 3:0
10.10.2011 «Пахтакор» - «Машъал» 1:0
22.04.2010 «Пахтакор» - «Машъал» 1:0
03.07.2009 «Пахтакор» - «Машъал» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда ушбу рақибни 12 марта таслим қилган. “Машъал” сафарда бир бор ғалаба қозонган ва бир марта дуранг ўйнаган. Охирги олти ўйинда “шерлар” фақат ғалаба қозонишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика