UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   2 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  71 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  35 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  8

Превью. "Олмалиқ" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

"Олмалиқ" клуби янги стадиондаги иккинчи баҳсни Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши ўтказади.
«ОЛМАЛИҚ» – «СЎҒДИЁНА»
23 март. Олмалиқ. “Олмалиқ” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: А.Асимов, Т.Галеев, С.Шоюсупов, А.Рубаков.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 8 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 3та ўйинда ғалабага эришган. 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 2та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 19та гол киритиб ўз дарвозаларидан 16 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 12, “Сўғдиёна” эса 9 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

Ўтган мавсум Олмалиқда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ғалабани қўлга киритишган. Зафар Полвонов (дубль), Санжар Шоаҳмедов ва Достон Абдураҳмоновнинг голларига Аюбхон Нўъмонов жавоб қайтарган – 4:1. “Сўғдиёна” мезбонлик қилган учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Бобур Қосимов ҳамда Сухроб Бердиев томонидан урилган голларга “Олмалиқ” сафида Тимур Кагиров ва Шахбоз Эркинов жавоб берган – 2:2.  

Олмалиқда бўлиб ўтган 4 учрашув:
04.07.2013 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 4:1
02.04.2011 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 2:2
30.10.2009 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:0
18.05.2008 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – 3 ғалаба ва бир дуранг. Тўрттала ўйинда ҳам майдон эгалари камида иккита гол уришган.

Тахмин: "Олмалиқ" ўз майдонидаги кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам уч очкони қўлга киритишга яқин.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика