UZ

Сўнгги янгиликлар

07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  0 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3

Превью. "Олмалиқ" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Қизилқум"

Олмалиқ шаҳридаги янги стадионда "Олмалиқ" ва "Қизилқум" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
«ОЛМАЛИҚ» – «ҚИЗИЛҚУМ»
26 апрель. Олмалиқ. "Олмалиқ" стадиони. 17:30.
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, А.Усмонов, Т.Гайнулин, И.Гармашов
Назоратчи: А.Арутюнов.

“Олмалиқ” ва “Қизилқум” олий лигада 12 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 6тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” ҳисобида 4та ғалаба мавжуд.

“Олмалиқ” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 22та тўп киритган, навоийликлар эса “Олмалиқ” дарвозасига 17та гол уришган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 20 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 14 очкони қўлга кирита олган. “Олмалиқ”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса 4:2.
 
Ўтган мавсумда қайси жамоа ўз уйида ўйнаган бўлса ўша жамоа ғолиб бўлган.  2-турда Олмалиқдаги баҳсда Шахбоз Эркинов ва Мўйдин Мамазулумов мезбонлар сафида ўзини кўрсатишган. Бунга Олим Навкаров битта тўп билан жавоб берган – 2:1. Навоийдаги учрашувда жами 6та гол урилган. “Қизилқум” сафида Алишер Холиқов, Руслан Санаев, Азизбек Усмонов ҳамда Зафар Тўраев тўп киритган. Асқар Муҳиддинов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса Дилявер Абибуллаев “Қизилқум” дарвозасига тўп киритган – 4:2.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
09.03.2013 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:1
22.04.2012 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:2
31.07.2011 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:1
21.08.2010 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 5:1
17.10.2009 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида ўтган 6та ўйиннинг 5тасида ғолиб бўлган. Фақат 2012 йил бўлиб ўтган ўйинда “Қизилқум” сафарда дурангга эриша олган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика