UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  1 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  0 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  6 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  19 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3

Превью. "Обод" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Превью. "Обод" - "Қўқон-1912"

Теглар :  Қўқон-1912Обод
Бугун олий лигада иккинчи давра ўйинларига старт берилади.

"Қўқон-1912" мавсумнинг иккинчи қисмини сафарда “Обод”га қарши учрашув билан бошлайди. Ушбу жамоалар элитада шу кунга қадар бир марта тўқнаш келишган. Биринчи турда Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда Илья Ильиннинг ягона голи эвазига қўқонликлар ғалаба қозонишганди.

Бугун мазкур жамоалар иккинчи марта ўзаро ўйинда майдонга тушишади.

Биринчи учрашувда ҳар икки жамоани бошқа мурабббийлар бошқаришганди. Иккинчи даврадаги ўйинда янги бош мураббийлар жамоаларни майдонга бошлаб тушишади.

Бундан ташқари, “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бир қатор ўзгаришлар содир бўлганини эътироф этиш жоиз.
 
Ўйин ҳакамлари

Мазкур учрашувда ишлайдиган ҳакамлар ва назоратчилар маълум қилинди. Лига дебютантига қарши кечадиган ўйинни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Ушбу ҳакам жамоамизнинг 25 март куни Наманганда бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги 1/8 финал дастлабки учрашувини бошқарганди.

Олий лига
16-тур.
2 август 2016. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:00
«Обод» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Н. Рўзимов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика