UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Анчелотти "Сосьедад" билан 4:4 ва Кубок финалига чиқиш ҳақида: "Реал" уйида ҳеч қачон таслим бўлмайди"  5 11:27Кўзни юмиб ҳам ЖЧга чиқса бўладиган мусобақа  6 10:53АПЛнинг мавсумдаги энг тезкор футболчиси аниқланди  2 10:26«Арсенал» «Бавария» футболчиси билан келишувга эришди  3 09:18Лионель Мессининг қўриқчисига тақиқ қўйилди  15 08:13Саудия қироли кубоги. «Ал Иттиҳод» супер камбек қилиб, финалга йўл олди  5 07:55Франция кубоги. ПСЖ мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  2 07:51Германия кубоги. Амалдаги чемпион 3-лига вакилига мағлуб бўлиб, финалдан маҳрум бўлди  3 07:39Бугун «Пахтакор» «Машъал»ни қабул қилади  11 03:20"Реал Мадрид" "Бернабеу"даги 120 дақиқалик триллерда ўзига керакли ҳисобни қайд этиб, Испания кубоги финалига йўл олди!  81 02:10АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Фулхэм"ни мағлубиятга учратди  1 02:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Ноттингем"га мағлуб бўлди  15 00:45"Реал"га қарши ўйинга бир ҳафта қолганда "Арсенал"нинг асосий марказий ҳимоячиси жароҳат олди  4 00:10АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  17

Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор"

Ўзбек "Эль-класико"си доирасида Фарғонада "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Пахтакор» (Тошкент)
30 сентябрь 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 47 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 23та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 78та гол киритиб ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 76 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Тошкентда ўтган ўйинда майдон эгалари Егор Кримец ва Игорь Сергеевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалабага эришишган эди.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.03.2014 «Нефтчи» – «Пахтакор» 1:2
29.10.2013 «Нефтчи» – «Пахтакор» 0:3
11.06.2012 «Нефтчи» – «Пахтакор» 3:1
22.10.2011 «Нефтчи» – «Пахтакор» 4:1
06.05.2010 «Нефтчи» – «Пахтакор» 3:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 13тасида муваффақият қозонган. 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Пахтакор” Фарғонадан беш марта уч очко билан қайта олган. “Нефтчи” охирги икки йилда ўз уйида бу рақибга ютқазган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика