UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф"

Олий лиганинг 8-турида Қаршининг "Насаф" клуби "Навбаҳор" меҳмони бўлади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Насаф» (Қарши)
10 май 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 36 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 19та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 10та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Етти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 57та гол киритиб ўз дарвозаларидан 55 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 64 очкони, “Навбаҳор” эса 37 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил қайси жамоа ўз уйида ўйнаса ўша ғалаба қозонган. Косонсойда Алишер Маҳмудовнинг голи “Навбаҳор”га ғалаба келтирган – 1:0. “Насаф” майдонида эса Артур Геворкян 88-дақиқада пенальтидан гол уриб “аждарлар”нинг ғалабасини таъминлаганди – 1:0.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
06.04.2014  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:0
30.03.2013  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
03.09.2012  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
19.05.2011  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
02.05.2010  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” олий лигада ўз майдонида 8та ўйинда “Насаф”ни мағлуб этган. Олти учрашувда дуранг қайд этилган. 4та баҳсда “аждарлар” водийдан ғалаба билан қайтишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика