UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  9 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Превью. "Навбаҳор" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Динамо"

"Навбаҳор" клуби Наманганда Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Динамо» (Самарқанд)  
25 апрель 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: В.Коваленко, Н.Рўзимов, Д.Сайлалов, А.Шукуруллаев.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

“Навбаҳор” ва “Динамо” олий лигада 42 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий клуби устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 22та ўйинда ғолиб бўлишган, 8та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 12 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида - 77:38. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 74, “Динамо” эса 44 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич анча кичик – 2:0.

Ўтган мавсум биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари ғалаба қозонишган. Санъат Шихов биринчи, Ғулом Ўрунов иккинчи бўлимда “Навбаҳор” дарвозасига тўп киритганди – 2:0. Наманганда кечган учрашувда майдон эгалари сафида Шахбоз Эркинов ва Мансур Саидов гол уришган, “Динамо” таркибида Комил Шарофутдинов ва Илдар Маматказин жавоб беришганди – 2:2.

Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

07.11.2014 «Навбаҳор» - «Динамо» 2:2
25.08.2013 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
12.05.2012 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
18.10.2011 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
21.08.2010 «Навбаҳор» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” водийда бу жамоага қарши ўйинларда умуман ғалаба қозона олмаган. 15та учрашувда “Навбаҳор” муваффақиятга эришган. Қолган олти баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган. “Лочинлар” уйидаги сўнгги тўрт учрашувда дуранг қайд этилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика