UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  0 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  0 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  8 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0

Превью. "Насаф" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Қўқон-1912"

Теглар :  Қўқон-1912Насаф
Олий лиганинг 5-турида Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" клуби ўз уйида Мурод Исмоилов мураббийлик қилаётган "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
15 апрель 2016. Қарши. "Марказий" стадион. 18:30
Ҳакамлар
: А. Асимов (Тошкент), Д. Сарсенов (Нукус), Б. Канназаров (Нукус), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

“Насаф” ва “Қўқон-1912” олий лигада жами 12 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 8та ўйинда ғолиб бўлишган. “Қўқон-1912”  ҳисобида 4та ғалаба бор. Бу жамоалар ҳозирга қадар умуман дуранг ўйнашмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 27:17. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 24 очкони, “Қўқон-1912” эса 12 очкони  қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг.

Ўтган йил иккала ўйинда ҳам “Насаф” ғолиб чиққан. Қаршида Шоҳруҳ Гадоев, Баҳром Абдураҳимов ва Олександр Коблашнинг голлари “аждарлар”га ғалаба келтирган – 3:0. Водийда ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3та гол уришган. Азамат Алланиёзов (2та) ва Илҳом Шомуродов ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишган. Бунга Жалил Кимсанов жавоб берганди холос – 1:3.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.04.2015 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:0
18.06.2003 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:0
24.08.2002 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:1
19.04.2000 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:1
11.09.1999 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бўлиб ўтган олти ўйиннинг олтитасида “Насаф” ғалаба қозонган. “Аждарлар” ўз майдонларида ушбу жамоага ҳар бир учрашувда камида 3тадан гол уришган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика