UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  2 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  5 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  21 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  10 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  11 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3

Превью: “Насаф”- “Машъал” Янгиликлар

Превью: “Насаф”- “Машъал”

XXV Ўзбекистон миллий чемпионатининг сўнгги турида воҳамизнинг икки жамоаси – “Насаф” ва “Машъал” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Учрашув 23 ноябрь чоршанба куни Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Воҳа дербиси мақомига эга учрашув соат 14:00да старт олади. Бир кун олдин, 22 ноябрь куни ёшлар лигаси доирасидаги учрашув эса, Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 13:30да бошланади.
 
 
ЎзПФЛ, 30-тур. 23.11.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак)
Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. Соат 14:00да
Бош ҳакам:
Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Набийджон Рўзимов (Тошкент)
Захира ҳаками: Ахмаджон Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Артем Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
 
 
Ўзаро учрашувлар тарихидан

 
Ушбу жамоалар ўртасидаги чемпионат баҳслари 2002 йилдан бошланган. Шу йили жамоамиз ҳар иккала учрашувда ҳам муборакликларни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Жамоамиз сафида “газчилар” дарвозасини биринчи ишғол этган футболчи Нуъмон Ҳасанов ҳисобланади.
 
“Машъал” ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тарихига кўз ташласак, ўтказилган 27 та ўйиннинг 13 тасида "аждарлар" зафар қучганлигининг гувоҳига айланамиз. "Машъал" вакиллари эса 8 бор ғалаба қозонишган. Қолган олтита баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.
 
Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилмоқда: 44-27.
 
Воҳа дербисида Зафар Холмуродов 8 марта гол киритган ягона футболчи бўлиб турибди.
 
Дербида уч марта “хет-трик” кузатилган. 2004 йили Муборакда Зафар Холмуродов, 2007 йили Виктор Клишин рақиб дарвозабонларини уч марта хафа қилган.
 
Яна бир қизиқарли факт, жамоалар таркибида тўп сурган уч футболчи Зафар Холмуродов,  Жасур Бобоев ва Илҳом Шомуродов “Насаф” ва “Машъал” таркибида тўп тепиб, “дерби”да гол уришнинг уддасидан чиқишган.
 
Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларида энг кўп, беш маротаба  қайд этилган ҳисоб - 2:0. Бу жамоалар ўзаро баҳслашганда икки бор нурсиз дуранг қайд этилган. Қолган барча учрашувларда мухлислар голларга гувоҳ бўлишган.
 
 
Ўтган йилги мавсумда Қаршида ўтказилган биринчи давра ўйинида “Насаф”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган.
 
Бу йилги биринчи дарадаги ўзаро ўтган учрашувда жамоамиз Муборакда аламли тарзда “газчилар”дан  кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрашган.  
 
 
Қаршидаги учрашувларга оид фактлар
 

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қаршида ўзаро 13 марта куч синашишган. Ўтган учрашувларнинг 11тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. 2 учрашувда “Машъал” жамоаси ғалаба қозонган. Қаршида бўлган учрашувларда жамоалар ўртасида бирон марта дуранг натижа қайд этилмаган. Тўплар нисбати эса 31:10, устунлик “Насаф” томонида.
 
“Машъал” жамоаси сўнгги бор 2008 йилги Қаршида бўлган учрашувда ғалаба қозонган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида якун топган.
 
Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда уч марта 2:0, тўрт марта 3:1, икки марта 3:0 ҳисоблари ҳам қайд этилган.
 
 
Бўлажак учрашув аҳамияти

 
“Насаф” бу йилги мавсумда 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди. Аммо биринчи даврадаги аламли мағлубият мухлисларимизда армон бўлиб қолган. Шунинг учун “Насаф” жамоаси бу сафар фақат мухлисларни хурсанд учун майдонга тушиши аниқ. Қолаверса, жамоамиз олдида турган – Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви  олдидан ғалаба қозониш, футболчиларимизга руҳий далда ҳам бўлади.
 
 
Жамоалардаги йўқотишлар ҳақида
 
Бўлажак учрашув олдидан ҳар иккала жамоада биттадан жиддий йўқотишлар бор. Сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис, учрашувни тажрибали ҳимоячимиз Игорь Голбан ва “Машъал” жамоаси ярим ҳимоячиси Зафар Тўраевлар ўтказиб юборишади.
 
Барча футбол ишқибозларини воҳа дербисига таклиф этиб қоламиз.
 
“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика