UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  7 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  3 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  5 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  7 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  9 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0

Превью. "Насаф" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Машъал"

Қаршидаги "Марказий" стадионда 12-турни якунлаб берувчи Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади.
«НАСАФ» – «МАШЪАЛ»
14 июнь. 19:30. Қарши. "Марказий" стадиони.
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев, А.Усмонов, Т.Гайнулин, С.Сатторов
Назоратчи: И.Шарипов.

“Насаф” ва “Машъал” олий лигада жами 22 бора тўқнаш келишган. Шулардан 11 тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган, 5 та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Машъал” ҳозирга қадар ўзаро ўйинларда “аждарлар”ни 6 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 35:22 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Насаф” 38 очкони, “Машъал” эса 23 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 га тенг бўлса, муборакликларда бу кўрсаткич 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил “Машъал” биринчи лигада ўйнаган. 2012 йилдаги илк баҳс Муборакда кечган ва томонлар гол ура олишмаган – 0:0. Қаршида эса “аждарлар” йирик ғалабага эришишган. Кенжа Тўраев, Александр Петрович ва Владимир Шишелов меҳмонлар дарвозасига гол уришган – 3:0.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
27.09.2012  «Насаф» – «Машъал»  3:0
15.05.2011  «Насаф» – «Машъал»  2:0
21.05.2010  «Насаф» – «Машъал»  3:1
19.08.2009  «Насаф» – «Машъал»  2:0
08.11.2008  «Насаф» – «Машъал»  2:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг Қаршида ўтган ўйинларида икки марта “Машъал” ғалаба қозонган. Қолган 9та ўйинда “аждарлар” ўз майдонида уч очкога эга бўлишган. Англаганингиздек Қаршида бу жамоалар умуман дуранг қайд этишмаган. Охирги 4 йилда “Насаф” ўз уйида “Машъал” устидан фақат ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика