UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  0 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  7 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  5 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9

Превью. "Насаф" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Андижон"

Қаршининг "Насаф" клуби янги мавсумни ўз майдонида "Андижон"га қарши баҳс билан бошлайди.
«НАСАФ» – «АНДИЖОН»
12 март 2015. Қарши. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар
: М.Муҳамедов, А.Цапенко, Р.Серазетдинов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

“Насаф” ва “Андижон” олий лигада жами 32 бора тўқнаш келган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда.  Шу кунга қадар “аждарлар” 20та ўйинда ғалаба қозонишган. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” бугунга қадар “Насаф” 5 марта мағлубиятга учратган. “Насаф” 77та гол киритган, “Андижон” эса қаршиликлар дарвозасини 42 бора аниқ нишонга олган. “Насаф” ўзаро ўйинларда 67 очко ишлаб олган бўлса, “бургутлар”да ушбу кўрсаткич 22 тага тенг.

“Насаф” ўзаро ўйинларда “Андижон" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:1 га тенг бўлса, “Андижон”да бу кўрсаткич – 6:0 бўлиб турибди.

2014 йил биринчи даврада водийда бўлиб ўтган ўйинда “Насаф” ғалабага эришган. Баҳсдаги ягона голни Фарруҳ Сайфиев “бургутлар” дарвозасига урганди – 0:1. Қаршидаги баҳсда эса Артур Геворкян дублга эришган, Шуҳрат Муҳаммадиев битта гол уриб “бургутлар”нинг йирик мағлубиятини таъминлаган эди – 3:0.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
01.10.2014 «Насаф» - «Андижон» 3:0
22.04.2012 «Насаф» - «Андижон» 4:0
06.03.2011 «Насаф» - «Андижон» 2:0
06.05.2010 «Насаф» - «Андижон» 3:1
23.03.2009 «Насаф» - «Андижон» 4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида 14 бор ғалаба қозонган, “бургутлар” Қаршидан фақат бир марта (1999 йил) ғалаба билан қайтган. 2007 йилдаги баҳсда эса “Андижон” сафарда дуранг ўйнаган. Охирги олти уй ўйинида “Насаф” олти бор зафар қучган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика